Сузма

Сузма — сут маҳсулоти. Асосан, Ўрта Осиё ва Қозоғистонда уй шароитларида тайёрланади. Қатиқ ёки кувда сариёғи олинган айронни сурп халтага солиб, 3—5 соат илиб қўйилади. Зардоби сизигач, сузма ҳосил бўлади.

Сузма учун мато халта

Қатиқ ва айрондаги витаминлар, органик моддалар тўла сақланиб қолади. Сузма тўйимли ва парҳез маҳсулот ҳисобланади. Туз ва кўкатлар қўшиб истеъмол қилинади, қурт тайёрланади[1].

Тайёрланиши

Қатиқ газмолдан қилинган халтага солиниб, осиб қўйилади. Шунда ундан сув ажралиб чиқади. Бу сув зардоб (форсча сариқ сув) деб аталади. Сузманинг мазаси қатиқнинг сифатига боғлиқ.

Сузма ўзбек оилаларида салатлар учун, баъзи таомларга қўшиш учун ишлатилади. Иштаҳа очиш хусусиятига эга бўлгани учун беморларга тавсия қилинади. Сузмадан ёзда севиб ичиладиган чалоб ичимлиги тайёрланади.

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Сузма“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.