Сварог (қад.русча Сварог, Соварог) — Иоаан Малала йилномасининг славянча таржимасига кўра — темирчи худо, Дажбогнинг отаси. Замонавий тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Сварог Шарқий славян халқларининг олий худоси, самовий олов[1] ҳисобланади. Гарчи халқлар унга „худо“ сифатида ишонишган бўлса-да, Сварог худо эмас, фақат олов руҳидир деган фикр ҳам бор. Баъзи замонавий тадқиқотчилар Сварогни Сварожич билан бирлаштиради[2].

Этимологияси

М.Васмер Сварог теоними праславянча *свара, *свар сўзлари билан уйғунлашртирилган, бунинг натижасида бу ном „баҳслашиш, жазолаш“ маъносини англатган. В. Ж. Мансикка, шунингдек, славянлардан олинган руминча: сфарог — „қуруқ“ сўзини ҳам эслатиб ўтади[3].

Сварог теонимининг қадимги ҳиндча сварга „осмон, самовий“ сўзи билан ўхшашлиги олимлар эътиборини тортиб келган. Ушбу уйғунликка асосланиб, мазкур сўзларнинг ўхшашлиги ва ҳатто Сварогнинг славян худоси сифатидаги функциялари ҳақида хулоса қилинган. О. Н. Трубачев шимолий Қора денгиз бўйи минтақасидаги ҳинд-арий тили субстратининг мунозарали[4][5]назарияси доирасида бу теоним славянлар томонидан Шимолий Қора денгиздаги ҳинд-арийлардан олинган ва сварга „осмон, самовий“[6] сўзидан келиб чиқади, деб тахмин қилади. Италиялик славяншунос М. Энриэтти, шунингдек, Сварог теонимининг ҳинд-арий тилидан славян тилига тўғридан-тўғри ўзлаштирилиш имкониятини тан олади[7]. Л.С.Клеин ҳам Сварог теоними мисолида ҳинд-арий гипотезасини қабул қилишдан бошқа муқобил вариантни кўрмайди[8].

Манбалар

Тадқиқотчиларнинг „Ўтган йиллар ҳақидаги эртак“га таянган ҳолда таъкидлашларича, қадимги рус пантеонида, Сварогни қўлёзмаларда Сварогнинг ўғли деб аталадиган Дажбог билан яқин алоқалар боғлаган: "…ва Сварог худоси ва унинг Қуёш номли ўгли, уни яна Дажбог деб чақиришади „[2]. [ПСРЛ. Т. 2. Ипатиев йилномаси. Биринчи нашр. Учинчи нашр. Петроград. 1923-йил, л. 104-104 рев. 1114-йил остида, 274-276-боблар]. Аммо шуни таъкидлаш керакки, солномадаги бу боблар шунчаки Иоанн Малаланинг Византия йилномасидан афсонавий Миср подшоҳлари ҳақидаги ҳикоялар билан бирга шунчаки таржима қилинган (ИИ, 1): “Гефест вафотидан кейин унинг ўғли Ҳелиос ҳукмронлик қилди". Бунда юнон худоларининг номлари Малала томонидан қайта кўриб чиқилган ва муаллиг юнон худолари ўрнига славян худолари номини ёзган. Ўз навбатида Птаҳ ва Ра ни Мемфис руҳоний илоҳиётига ўтказади, унда Птаҳ Рахдан ибтидоий, яъни қадимги бўлган[9].

Мулоҳазалар

Н.И. Зубов славян мифологиясида Сварог худоси йўқ, деган тахминни билдирган. Шахслаштирилган олов, яъни Сварожичдан фарқли ўлароқ, Сварог номи манбаларда фақат бир марта тилга олинади. Ушбу ягона эслатмада „Сварожич“ номи „Сварогнинг ўғли“ деб нотўғри талқин қилинган бўлиши мумкин. Йилномани кўчириб ёзувчи бу афсонани етарли даражада таржима қилиш учун шундай ўзгартиришга йўл қўйган бўлиши эҳтимол. Аслида, „Сварожич“ худо номини отасининг исми (патроним) деб ҳисоблаш жиддий сабаб йўқ. Буларнинг барчасига асосланиб, Н. И. Зубовнинг фикрича, Сварог номи котиб томонидан ихтиро қилинган[10]:

С точки зрения предложенного подхода, становится понятным тот факт, что Сварог упоминается в памятниках единственный раз: в реальном язычестве такого высшего бога, очевидно, не было.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Голубинский Е. Е. История Русской серкви: В 2 т. М., 1997. Т. 1. С. 839-840.
  2. ↑ 2,0 2,1 Иванов Вяч. Вс., Топоров В. Н. Сварог, Сварожич // Мифологический словарь/ Гл. ред. Е. М. Мелетинский. — М.:Советская энциклопедия, 1990. — 672 с.
  3. ↑ Мансикка В. Й. Религия восточних славян. М.: ИМЛИ им. А. М. Горького РАН, 2005. С. 297, со ссилкой на Сйрку в Журнал Министерства народного просвещения. 1887, CCЛИ, 2.
  4. ↑ Майрҳофер М. Индогерманисче Чроник // Спраче. 1978. Бд. 24. Н 2. С. 205.
  5. ↑ Грантовский Э. А., Раэвский Д. С. Об ираноязичном и „индоарийском“ населении Северного Причерноморя в античную эпоху // Этногенез народов Балкан и Северного Причерноморя. Лингвистика, история, археология. М., 1984.
  6. ↑ Трубачёв О. Н. Индоариcа в Северном Причерноморе. М.: Наука, 1999. С. 280; Его же. Этногенез и култура древнейших славян. М.: Наука, 2003. С. 198.
  7. ↑ Энриэтти М. 1980. Славо Сварогу. — Д’Амелла А. (дир.). Студии ин оноре ди Этторе Ло Гатто. Рома, Булзони.
  8. ↑ Клейн Л. С. Воскрешениэ Перуна. К реконструксии восточнославянского язичества. СПб.: Евразия, 2004. С. 239—240.
  9. ↑ Иоанн Малала. Хронография. ИИ.1
  10. ↑ Зубов Н. И. Научниэ фантоми славянского Олимпа // Живая старина. — 1995. — № 3 (7). — С. 46—48.

Ҳаволалар

[Туркум:олов худолари]]