Shvetsiya
Швеция (шведча: Свериге), Швеция Қироллиги (шведча: Конунгарикет Свериге) — Шимолий Европада, Скандинавия ярим оролининг шарқий қисмидаги давлат. Майдони — 450 минг км². Аҳолиси — 9, 517 млн. киши (2012). Пойтахти — Стокголм шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 24 лен (губерня)га бўлинади. Стокголм ленга тенглаштирилган мустақил маъмурий бирлик сифатида ажратилган.
Швеция Қироллиги Конунгарикет Свериге
| |
|---|---|
|
Шиор: Фöр Свериге и тиден (Шведча: Швеция учун - Вақтлар билан) | |
| Мадҳия: Cивил: Ду гамла, Ду фриа | |
|
| |
| Пойтахт | Стокголм |
| Расмий тил(лар) | Швед тили |
| Ҳукумат | Конституцион Роҳиблик |
• Роҳиб |
Қирол Карл ХВИ Густаф |
| Улф кристерссон | |
| Мустақиллик | |
| Майдон | |
• Бутун |
449,964 км2 (55-ўрин) |
• Сув (%) |
8.7 |
| Аҳоли | |
• 2024-йилги рўйхат |
10.56533 (83-ўрин) |
| • Зичлик | 20/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2024-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$765,300 мил. (27-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$55,805 |
| Пул бирлиги | Сwедиш Крона (СЕК) |
| Вақт минтақаси | УТC+1 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+2 |
| Қисқартма | СW |
| Телефон префикси | 46 |
| Интернет домени | .се |
|
| |
Давлат тузуми
Швеция — конституцияли монархия. Амалдаги конституцияси 1975-йил 1-январдан кучга кирган. Давлат бошлиғи қирол (1973-йилдан Карл ХВИ Густав). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни риксдаг (1 палатали парламент), ижрочи ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Швеция Европанинг Атлантика бўйи қисмида, мўтадил минтақа шимолида жойлашган. Шимолий ва ғарбий қисми тоғли (Скандинавия тоғлари, энг баланд жойи 2123 м, Кебнекайсе тоғи). Швеция шимолида Норланд ясситоғлиги (бал. 200–800 м), жанубида Смоланд қири бор. Қолган қисми пасттекислик ва кўллардан иборат. Фойдали қазилмалардан темир, мис, қўрғошин, рух, уран рудалари, олтин, кумуш, марганец, волфрам конлари ҳамда минерал булоқлар бор. Иқлими мўтадил, Голфстрим илиқ оқимининг таъсири катта. Шимолида иқлим совуқ. Январнинг ўртача температураси жанубида 0–5°, шимолида –6° дан –14° гача, июлники худди шу жойларда 15–17° ва 10–11°. Йиллик ёғин тоғларда 1500–2000 мм, текисликларда 700–800 мм. Дарёлари қисқа ва серостона. Швеция ҳудудининг 9% кўллар билан банд. Йирик кўллари: Венерн, Веттерн, Елмарен, Меларен. Ҳудудининг 57% ўрмон, асосан, игна баргли дарахтлар, аралаш ўрмонлар, шимолида тундра ўсимлиги ўсади. Тупроқлари подзол, чимли подзол, қўнғир ўрмон, тоғ подзол, тоғ тундра ва ботқоқ тупроқлар. шаҳрида ўрмон ҳайвонлари ва сув паррандалари кўпроқ учрайди. Абиску, Муддус, Сарск Шёффаллет миллий боғлари ва кўрихоналар бор.
Аҳолиси
Аҳолисининг 91% шведлар. Шунингдек, саамлар, финлар, норвеглар, данлар ҳам яшайди. Расмий тил — швед тили. Диндорлари — христианлар (асосан, лютерчилар). Шаҳар аҳолиси 83,1%. Йирик шаҳарлари: Стокголм, Гётеборг, Малмё.
Тарихи
Мил. ав. 8–9минг йилликдан бошлаб Швеция ҳудудида одам яшаб келади. Мил.нинг И аср ўрталарида герман қабилалари (све, гёт ва бошқалар) келиб жойлашган: улар ҳозирги шведларнинг этник асосини ташкил қилган. ВИ—ВИИ асрларда швед қабилаларининг бирлашиш жараёни бошланди. 8 –ХИ асрларда шведлар викинглар юришларида қатнашдилар. 11аср бошларида христианлик тарқалди. ХИ асрда бирлашган швед қироллиги ташкил топди. 12– ХИВ асрларда Швеция Финляндияни босиб олди (1809-йилгача Швеция таркибида бўлган). 1397-йилда шаҳрининг Дания ва Норвегия билан бирлашиши натижасида Швеция Данияга тобе бўлиб қолди. ХВ аср — ХВИ аср бошларида Дания ҳукмронлигига қарши миллий озодлик ҳаракати авж олди. 1521–23 йилларда дворян Густав Эриксон раҳбарлигида кўтарилган ғалаён Дания ҳукмронлигига барҳам берди. Г. Эриксон 1523-йил Густав И номи билан Швеция қироли этиб сайланди ва Ваза сулоласига асос солди. ХВИ асрнинг 30-йилларида реформация ҳаракати авж олди ва лютерчилик жорий этилди. ХВИ—ХИХ асрларда Швеция, айниқса, Густав ИИ Адолф даврида Болтиқ денгизида ўз ҳукмронлигини ўрнатиш учун уруш олиб борди (1558–83 йиллардаги Ливон уруши, 1618–48 йиллардаги Ўттиз йиллик уруш, ХВИИ аср бошида Рус давлатига қарши уруш, ХВИИ аср 2-ярмида Полша, Дания, Россия билан бўлган урушлар). 1700–21 йиллардаги Россия билан бўлган Шимолий урушт Карл ХИИ бошчилигидаги швед армияси тормор келтирилди; Швеция ўз ҳудудининг бир қисмидан маҳрум бўлди. ХИХ аср бошларида Швеция антифрансуз коалицияси таркибида Наполеон И га қарши урушларда иштирок этди. 1809-йил шаҳрида демократик ислоҳотлар ўтказилди, конституция қабул қилинди (айрим ўзгаришлар билан 1975-йилгача амалда бўлди). 1814-йил Дания билан тузилган Кил шартномасига мувофиқ, Норвегия Швеция таркибига ўтди (1905-йил шаҳридан ажралиб чиқди). Биринчи жаҳон уруши (1914–18) даврида бетараф Швеция амалда Германияга ён босди. Иккинчи жаҳон уруши (1939–45) даврида қатъий бетарафлик эълон қилди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин ташқи сиёсатда ҳарбийсиёсий блокларда иштирок этмаслик йўлини тутди. 193276, 198291-йилларда ва 1994-йилдан ҳокимиятни Социал-демократик ишчи партияси эгаллаб келмоқда. Швеция 1946-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 16-январда тан олган ва 1992-йил 8-апрелда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрамлари: 30-апрел — Қирол туғилган кун (1946), 6-июн — Швеция байроғи куни (1523, 1809).
Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшма бирлашмалари

Сўл партия, 1917-йил тузилган; Халқ партиясилибераллар, 1895-йил ташкил этилган; Атрофмуҳитни муҳофаза қилиш партияси („Кўкатпарварлар“) ёки „Милепартиет“, 1981-йил асос солинган; Марказ партияси, 1910-йил тузилган; Швеция социалдемократик ишчи партияси, 1889-йил ташкил этилган; Мўътадил коалицион партия, 1904-йил асос солинган; Христиандемократик партия, 1964-йил тузилган. Швеция касаба уюшмалари марказий бирлашмаси, 1898-йил тузилган, 20 тармоқ касаба уюшмаларини бирлаштиради.
Хўжалиги ва саноати
Швеция интенсив қишлоқ хўжалигига эга юксак даражада ривожланган индустриал мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 30,5%, қишлоқ ва ўрмон хўжалигиники 2,2%, хизмат кўрсатиш тармоғиники 67,3% ни ташкил этади.
Саноатида қора ва рангли металлургия, машинасозлик (кемасозлик, автомобилсозлик, авиасозлик, электротехника ва радиоэлектроника), ёғочсозлик ва селлюлоза қозоз саноати етакчи тармоқлардир. Кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат (сут ва гўшт ишлаб чиқариш) ривожланган. Темир рудаси ва рангли металлар қазиб олинади. Энергетикаси гидроэнергия ресурслари ва четдан келтириладиган ёнилғига асосланган. Йилига ўртача 142,9 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади, унинг 1/2 қисми ГЕС ларга, 1/2 қисми АЭСларга тўғри келади. Асосий саноат марказлари: Стокголм, Гётеборг, Малмё, Вестерос, Линчёпинг.
Қишлоқ хўжалиги сермаҳсул бўлиб, озиқовқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг 80% ни таъминлайди. Чорвачилик етакчи тармоқ ҳисобланади ва у гўшцут етиштиришга ихтисослашган; қорамол, чўчқа, шимолий буғуси боқилади. Деҳқончиликда емхашак экинлари, ғалла (арпа, сули, буғдой), қанд лавлаги, картошка экилади. Болтиқ ва Шимолий денгизлардан балиқ овланади. Ўрмонда ёғоч тайёрланади.
Транспорти
Транспортида темир йўл узунлиги 10,9 минг км, автомобил йўллари узунлиги 136,2 минг км. Денгиз савдо флотининг тоннажи 2,74 млн. рег. брутто т. Йирик портлари: Гётеборг. Стокголм, Лулео, Малмё. Дания, Финландия, Германия билан темир йўл, паромлар орқали боғланган. Швеция четга қоғоз, картон, селлюлоза, ёғоч, машина ва жиҳозлар, темир рудаси, кимёвий маҳсулотлар чиқаради; четдан саноат маҳсулотлари, хом ашё, озиқовқат моллари олади. Ташқи савдода Германия, Буюк Британия, АҚСҲ, Норвегия билан ҳамкорлик қилади. Хорижий сайёҳлик ривожланган (йилига 6 млн. киши келиб кетади). Пул бирлиги — швед кронаси.
Тиббий хизмати
Врачлар 6 унтнинг тиббиёт фтларида тайёрланади. шаҳрида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш бепул. Стрёмстад балчиқли, Раннебю балнеолбгикбалчиқли, Марстранд денгиз бўйи иқлимий ва бошқалар курортлар бор.
Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари
Мамлакатда 7 ёшдан 9 йиллик мажбурий таълим жорий этилган бўлиб, у 3 босқич (3+3+3) дан иборат. 9 йиллик мактабни тугатганлар ўқишни гимназияда давом эттиради. шаҳрида ЗОдан ортиқ олий ўқув юрти бор. Йириклари: Упсала университети, Стокголм университети, Гётеборг университети (1891), Стокголмдаги Қироллик олий техника мактаби (1827), Гётеборгдаги Политехника университети (1829). шаҳридаги машҳур илмий муассасалар: Швеция қироллик фанлар академияси, Муҳандислик академияси (1919), Упсаладаги қироллик гуманитар фанлар жамияти (1889), Упсаладаги қироллик табиий фанлар жамияти (1710), Гётеборгдаги қироллик санъат ва фан жамияти (1778), Стокголмдаги тиббиётжарроҳлик институти, Стокголмдаги Швеция академияси (1786). Йирик кутубхоналари: Стокголмдаги қироллик кутубхонаси, Упсала, Гётеборг унтларининг кутубхоналари, Стокголм ва Гётеборг шаҳри кутубхоналари. Музейлари: Миллий музей, ҳозирги замон санъат музейи, энт. музейи, Стокголм шаҳри музейи, Тарих музейи, Шимолий музей, Миллий денгиз музейи, Кронан қалъасидаги ҳарбий музей, археология музейи ва бошқалар.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Швеция бир қанча газета ва журнал нашр этилади. Йириклари: „Арбетет“ („Меҳнат“, кундалик газета, 1887-йилдан), „Афтонбладет“ („Кечки газета“, кундалик кечки газета, 1830-йилдан), „Ви“ („Биз“, ҳафталик ижтимоийсиёсий безакли журнал, 1913-йилдан), „Гётебергспостен“ („Гётеборг почтаси“, кундалик газета, 1858-йилдан), „Дагенс нюхетер“ („Кун янгиликлари“, кундалик газета, 1864-йилдан), „Квеллспостен“ („Кечки почта“, кундалик кечки газета, 1948-йилдан), „Металларбетарен“ („Металлург“, ҳафталик журнал, 1888-йилдан), „Свенска дагбладет“ („Швеция ҳафталик газетаси“, кундалик газета, 1884-йилдан), „Сюдсвенска дагбладет снеллпостен“ („Жанубий Швеция ҳафталик газетаси“, кундалик газета, 1848-йилдан), „Экспрессен“ („Экспресс“, кундалик кечки газета, 1944-йилдан). Швеция телеграф бюроси 1921-йил тузилган; шаҳридаги газеталарнинг аксиядорлик жамияти. Швеция радиоси ҳамда Швеция телевидениеси аксиядорлик жамиятлари сифатида 1993-йил ташкил этилган. шаҳрида радиоэшиттиришлар 1924-йилдан, телекўрсатувлар 1956-йилдан олиб борилади.
Адабиёти
Швед бадиий адабиётининг дастлабки ёдгорликлари ИХ асрга оид бўлиб, у шеър ёки ритмик наср шаклидаги руник ёзувлардир. Ўрта асрларда адабий анъаналар халқ оғзаки ижодида ўз аксини топди. Христианликнинг тарқалиши даврида лотин тилида диний адабиёт яратилди. ХИВ—ХВ асрларда баллада, қўшиқ, тарихий хроникалар, ХВИИ асрдан драматургия ривож топа бошлади. Бу жанрларда тарихчи ва драматург Ю. Мессениус асарлар яратди. Биринчи йирик лирик шоир Л.Вивалиус бўлди. Уйғониш даври ғоялари энсиклопедист олим ва шоир Г.Шернъелм ижодида, Ю. Руниус шеъриятида ўз аксини топди. Г. Далперна шеъриятда барокко услубининг асосчисидир. 18аср адабиёти маърифатчилик ғоялари таъсирида ривожланди; унинг ёрқин вакили шоир, публицист ва тарихчи У.Далиндир. ХИХ аср бошларида романтизм адабиётдаги етакчи оқимга айланди. Бу оқимнинг таниқли вакили шоир, тарихчи ва файласуф Э. Г. Геер бўлди. Э.Тегнер ўз ижодида маърифатчи ва романтиклар тажрибасидан фойдаланиб, „Фритоф ҳақида достон“ни яратди; бу асар кейинчалик миллиепосга айланди. ХИХ асрнинг 30-йилларида К.Ю. Л.Алмквистнинг реалистик қиссалари юзага келди. 70-йилларда Ю. А.Стриндберг танқидий реализм асосларини яратди. ХХ аср бошларида танқидий реализм Я. Сёдерберг, Я. Бергман, П. С. Сиверц ижодида ёрқин намоён бўлди. Д.Андерсон, М.Кох. Ю. Челгрен, И.ЛуЮхансон, М. Мартинсон пролетар адабиёти вакили сифатида майдонга чиқдилар. П. Ф. Лагерквист ўз асарларида мураккаб ахлоқий ва фалсафий муаммоларга тўхталиб ўтди. Шеъриятла А.Эстерлинг, Н.Ферлин реалистик йўналишда ижод қилдилар. 30-йиллар ва Иккинчи жаҳон уруши йиллари шаҳрида антифашистик адабиёт шаклланди (Э. Юнсон, В. Муберг, М.Мартинсон асарлари). 50–70-йилларда реалистик наср анъаналарини П. А. Фогелстрём, С.Лидман, П.Родстрём, Л.Густафсон ва бошқалар давом эттирди. Ҳужжатли наср ривожланди (А.Лундквист, С.Лидман, Е. Палма ва бошқаларнинг айрим асарлари). А.Линдгреннинг болалар учун китоблари жаҳонда шуҳрат қозонган. Адиблардан Б. Сеттерланд, Л. Форшел, Б. Хокансон, Ё. Сунневи, С. Окессон, Ё. Палма машҳур.
Меъморлиги
11 –ХИИ асрларда роман услубида черковлар, ХИИИ—ХВ асрларда готика услубида ибодатхоналар қурилди. ХВИ асрда Уйғониш даври меъморлиги услубида қасрлар бунёд этилди. ХВИИ асрда барокко ва классицизм услубида шаҳар саройлари, шаҳардан ташқарида боғли қароргоҳлар қурилди (Рицарлар уйи, 1641–71, меъморлар С. де ла Валле, Ж. де ла Валле ва бошқалар; биржа, 1767–76, меъморлар К.Ю. Крунстедт ва бошқалар; иккаласи ҳам Стокголмда). ХИХ аср меъморлигидаги классицизм эклектикага ўрин бўшатди. ХХ аср бошларида миллий романтизм белгилари пайдо бўлди (меъморлар Ф. Буберг, К. Бергстен). Неоклассицизм (Стокголмдаги шаҳар кутубхонаси, 1924–27, меъмор Е. Г.Асплунд), неоромантизм (Стокголмдаги ратуша, 1911–23, меъмор Р. Эстберг) йўналишлари, функсионализм ва органик меъморлик ғоялари уйғунлашган замонавий меъморлик мактаби (Стокголмдаги Веллингбю турар жойлари, 1951–55, меъморлар С.Маркелиус ва бошқалар; Эксилстундаги Фреслунд турар жой мажмуи ва савдо маркази, ХХ аср ўрталари, меъморлар Я. Геер, С. Юнгквист) шаклланди. Кейинги йилларда яратилган йирик иншоотлар: „ВеннерГрен“ илмий маркази биноси (1959–61, меъморлар С.Линдстрём, А. Бюден), телеминора (1964–67, меъморлар Х. Боргстрём, Б. Линдрос; иккаласи ҳам Стокголмда), Гётеборг шаҳридаги савдо маркази (1967, меъморлар Х. Клемминг, Э. Телаус), Стокголмдаги маданият уйи (1974, меъмор П. Гелсинг).
Тасвирий санъати
Бохуслендда жез даврида ишланган қоятош расмлари сақланган (ов, жанг лавҳалари). Темир даврида (мил. ав. ВИ аср — мил. бошлари) тош стелалар тайёрланган, металл ва ёғочга ўйиб нақш, тасвирлар ишланган. Ўрта асрларда безак рассомлиги, ҳайкалтарошлик, миниатюра ривож топди. ХВИИИ асрда ҳайкалтарошлик (Ю. Т. Сергел), рассомлик (Н.Лафренсен, П.Хиллестрём), портрет санъати (А.Рослин, К. Г. Пило, Г.Лундберг) юксак даражага кўтарилди. ХИХ асрнинг 1-ярмида тасвирий санъатда романтизм тарқалди. ХИХ асрнинг 2-ярми — 20аср бошларида А.Сорн, Э.Юсефсон портрет ва маиший картиналарда реализмни ривожлантирдилар. ХХ аср ҳайкалтарошлигида К.Миллес, Б.Юрт, Б.Марклунднинг монументалбезак асарлари, рассомликда С.Деркерт, Э.Юлли, А.Амелин асарлари ажралиб туради. Рассомлар И.Грюневалд, В.Нилсон, С.Халстрём картиналари маиший мавзуга бағишланган. Ф. фан Шанс, К.Ду, Л. Линдебергнинг график асарларида санъаткорларнинг юксак маҳорати яққол кўзга ташланади. ХХ аср Ш тасвирий санъатида сюрреализмдан попарт ва гиперреализмгача бўлган турли модернистик оқимлар кенг тарқалди. Халқ санъати анъаналарга бой. Кулоллик, металл ва чармга бадиий ишлов бериш, суяк ва ёғоч ўймакорлиги ривожланган.
Мусиқаси
Скандинавия мусиқа маданияти оқимида ривожланди. Халқ чолғулари — лур (чўпон бурғуси), қўнғироқча, кейинчалик скрипка, кларнет, флейта, арфа, аккордеон. ХИ асрдан профессионал черков мусиқаси ривожланди. Дунёвий мусиқа маданиятини тарқатувчилар — скалдлар (ХИИИ асргача) ва саёқ мусиқачилар (ХВИ асргача) бўлган. ХИВ—ХВ асрларда баллада қўшиқлар пайдо бўлди. ХВИ асрда протестант хорали тарқалди. 1526-йил Стокголмда сарой капелласи тузилди [дастлаб Дюбен оиласи бошчилигидаги немис мусиқачилари, ХВИИИ асрдан Ю. Х.Румен (биринчи профессионал композиторлардан бири) ва Ф.Уттини (биринчи швед операси муаллифи, 1773, опера труппаси асосчиси, 1773, унинг негизида қироллик операси тузилган)]. 1771-йил Стокголмда қироллик мусиқа академияси ташкил этилган (ХИХ аср охиридан консерватория, 1940-йилдан Олий мусиқа мактаби, 1971-йилдан Давлат олий мусиқа мактаби). 18аср охири — ХИХ аср композиторлари ўртасида Ю. Г.Науман, Ф. А. Бервалд, К.Стенборг машҳур бўлган. ХИХ аср бошлари романтизм таъсирида миллий мусиқа фолклорига қизиқиш ортди. ХИХ аср 2-ярмида композиторлар халқ куйларидан фойдаландилар. Швед вокал мактаби жаҳонда шуҳрат қозонди (Е. Линд, К.Нилсон, Э.Гулбрансон ва бошқалар). ХХ аср 1-ярмида миллий композиторлик мактаби асосчиси В.ПетерсонБергер ижод қилди (мусиқали драмалар, 5 симфония, чолғу асбоблари асарлари муаллифи). ХХ асрнинг ўрталарида композиторлардан К. М. Аттерберг, йил Нюстрём (чолғу асарлари), Х.Русенберг ва бошқалар самарали ижод қилдилар. 1950–70-йиллар композиторлари ижодига авангардизм оқими таъсир қўрсатди. Ижрочилар ўртасида дирижёрлар С.Эрлинг, С.Вестерберг, Х.Блумстедт; хонандалар Н.Гедда, Р.Сёдерлёф, Б.Нилсон, Л.Андерсон; балет артистлари И.Броссе, М.Ланг машҳур. шаҳрида 10 симфоник оркестр, хорлар, Стокголм, Гётеборг, Малмёда опера театрлари ишлайди.
Театри
Швед профессионал театри тарихи университет ва мактабларда драма театр труппалари пайдо бўлганвақт (1ба.)дан бошланади. 1682-йил драматург Урбан Ерненинг Упсала университети қошида тузган театр труппаси шаҳрининг биринчи профессионал театри ҳисобланади. 1779-йилдан Гётеборгда доимий театр, 1788-йилдан Стокголмда Кироллик драма театри ишлай бошлади. ХИХ асрнинг етакчи актёрлари: Л.Юрцберг, Э.Хёгквист, Н.Алмлёф, Г. Далквист. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Ю. А.Стриндбер ижоди туфайли Швеция театри Европада шуҳрат қозонди. Унинг песаларини режиссор ва актёр Ю. Линдберг ва режиссор Г.Муландер саҳналаштирдилар. 1907-йил Стриндберг ташаббуси билан Стокголмда Интим театри очилди. ХХ асрнинг 20–30-йилларида режиссор П.Линдбергнинг фаолияти муҳим ўрин эгаллади; у турли даврларда Гётеборгдаги „Лоренсберг театр“, Стокголмдаги „Театр Экман“ ва „Васатеатр“га раҳбарлик қилди. П. Линдберг ижоди шаҳрида ҳозирги замон режиссорларининг шаклланишига таъсир кўрсатди (А.Шёберг, И.Бергман, С.Малквист ва бошқалар). шаҳрининг йирик театрлари: Қироллик драма театри, Гётеборг, Хелсингборг, Малмёдаги театрлар. ХХ асрнинг 60–80-йилларидаги етакчи актёрлар: Т.Хаммарен, И.Хедквист, Л. Хансон, Э.Далбек, Г.Волгрен, Я. Кулле, С. Милиандер, М. Экстрём К. Ханнинг, У. Палме.
Киноси
1897-йилда швед Н.Патерсон бир неча ҳужжатли ва бадиий филмни суратга олди. шаҳрида мунтазам равишда кино ишлаб чиқариш 1907-йилдан бошланди. 1910–20-йилларда бир қанча филмлар яратилди („Тире Виген“, 1916; „Тоғлик Эйвен ва унинг рафиқаси“, 1917; „Ингмар ўғиллари“, 1918; ҳаммасининг режиссор В.Шёстрем). 20–30 йилларда кинонинг бадиий ва ғоявий савияси пасайди, экранларга ўртамиёна комедия ва мелодрамалар чиқарилди. 40-йилларда фашизмни қораловчи филмлар қўйилди („Ўт аланга олади“, 1943, режиссор Г.Муландер; „Жаноби олийлари“, 1944, режиссор Х.Экман). Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда режиссорлар ижодида ёлғизлик, маънавий тушқунлик етакчи мавзуга айланди. Бу И.Бергман ижодида ўз ифодасини топди („Масхарабозлар оқшоми“, 1953; „Кўзгудагидек“, „Дахлдор“ ва „Сукут“ трилогияси, 1961–63; „Кузги соната“, 1980; „Фанни ва Александр“, 1982). А.Шёбергнинг филмлари эса инсон ички дунёси тахлилига бағишланган („Оддийгина она“, 1949; „Фрёкен Юлия“, 1951; „Сўнггиси ўйиндан чиқади“, 1956). 60–70-йилларда режиссорлар ижтимоийсиёсий муаммолар кўтарилган филмларни яратдилар („Одален31“, 1969; „Жо Хилл“, 1971; иккаласининг режиссор Б.Видерберг; „Мана сенинг ҳаётинг“, 1967; „Муҳожирлар“, 1970; „Янги ер“, 1972; ҳаммасининг режиссор Я. Троэлл). Шу билан бирга 60–80-йилларда айрим режиссорлар ўз ижодларида очиқ натурализм, қўпол эротикадан ҳам фойдаландилар (В. Шёман, Т.Викман, Б.Торн). Швеция киносида ҳужжатли филмлар ишлаб чиқариш алоҳида ўрин тутади (Э.Лейслернинг „Қонли давр“ филми, 1960; 70-йилларнинг бошларидаги иш ташлашлар тўғрисида кинорепортажлар туркуми). Швеция киносининг етакчи актёрлари: Б.Андерсон, Х.Андерсон, И.Тулин, Л. Улман, Г.Бёрнстранд, М.Сюдов ва бошқалар 1963-йилдан Стокголмда Швед кино институти, 1965-йилдан унинг ҳузурида кино мактаби ишлайди.
Ўзбекистон — Швеция муносабатлари
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |