„Сянган“ сўрови бу ерга йўналтирилади, Сянган сўзининг бошқа маънолари учун бу ерга қаранг: Сянган (маънолари)

Гонконг (хитойча: 香港) — Хитой таркибидаги махсус маъмурий раён. Мамлакатнинг жануби-шарқий қисмида, Жанубий Хитой денгизи соҳилида жойлашган. Сянган ороли, Сзюлун ярим ороли, шунингдек, яқин атрофидаги 235 та оролни ўз ичига олади.

Ҳонконг
香港
Хитойнинг махсус маъмурий раёни
Location of Gonkong
Расмий тил(лар) Хитой тили • Инглиз тили
Бошқа тиллар • Кантон диалекти
• Вейтоу диалекти
• Ҳакка
• Танка
Этник гуруҳлар
(2021)
• 91.6% Хитойликлар
• 2.7% Филипино
• 1.9% Ҳиндхитойлар
• 0.8% Оқ танлилар
• 0.6% Ҳиндлар
• 0.4% Непалликлар
• 2% бошқалар
Этнохороним(лар) Ҳонконгликлар
Ҳукумат Ягона (унитар) бир партияли давлат
таркибидаги ваколатлари деволуция қилинган,
ижроия ҳокимият бошчилигидаги ҳукумат
• Бош директор
Жон Ли
• Бош котиб
Эрик Чан
• Кенгаш президенти
Эндрю Люнг
• Бош судя
Эндрю Чунг
Қонун чиқарувчи ҳокимият Қонунчилик Кенгаши
• Халқ Вакиллари Миллий Конгресси
36 депутат
• Хитой Халқ Сиёсий
Маслаҳат Кенгаши
203 делегат
Суверен давлат (Xitoy bayrogʻi Хитой)
• Британия бошқаруви
1841-йил 26-январ
• Нанкин шартномаси
1842-йил 29-август
• Пекин конвенсияси
1860-йил 24-октябр
• Янги ҳудудларнинг
ижарага олиниши
1898-йил 9-июн
• Япония оккупацияси
1941-йил 25-декабрдан
1945-йил 30-август
• Британияга қарам ҳудуд
сифатида қайта белгиланди
1981-йил 1-январ
• Хитой-Британия қўшма декларацияси
1984-йил 19-декабр
• Хитойга топширилиши
1997-йил 1-июл
Майдон
• Бутун
2,754.97 км2 (168-ўрин)
• Сув (%)
59.70%
Аҳоли
• 2023-йилги рўйхат
7,498,100
• Зичлик 6,801/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2025-йил рўйхати
• Бутун
$589.81 миллиард (50-ўрин)
• Жон бошига
$77,942 (18-ўрин)
ЙИМ (номинал) 2025-йил рўйхати
• Бутун
$424 миллиард (39-ўрин)
• Жон бошига
$56,031 (18-ўрин)
Гини (2021) 39.7
медиум
ҲДИ (2023) 0.955
верй ҳигҳ · 8
Пул бирлиги Ҳонконг доллари (ҲКД)
Вақт минтақаси УТC+08:00 (ҲКТ)
Сана формати кун/ой/йил
йил年ой月кун日
Автомобил ҳаракати Чапга
Телефон префикси +852
ИСО 3166 коди ҲК • CН-ҲК
Интернет домени .ҳк • .香港

Географияси

Гонконг қирғоқлари қўлтиқлар билан парчаланган. Соҳил яқинида майда қояли орол кўп. Ер юзаси тоғли, энг баланд жойи 939 м. Иқлими субтропик, муссонли иқлим, январнинг ўртача температураси 15–16 °C, июлники 25–27 °C. Йиллик ёғин 2000 мм гача. Доим яшил тропик ўрмонлар бор.

Бошқарув шакли

Гонконг Хитой билан „бир давлат — икки тузум“ тамойилига асосланади. Бу тамойилнинг мазмуни Хитойнинг ички раёнларида социалистик тузум устувор бўлса-да, Гонконгда капиталистик система ва ҳаёт тарзи сақланиб қолган. Гонконгнинг ўз бошқарув органлари бўлиб, улар ташки сиёсий фаолият ва мудофаадан ташқари барча соҳаларни мустақил равишда бошқарадилар. Гонконгда сиёсий демократияга амал қилинади. Гонконгнинг бошқарув органлари — маъмурият бошлиғи, ҳукуматдан иборат. Шунингдек, Маъмурий мажлис, Қонун чиқарувчи мажлис ва Суд фаолият кўрсатади. Маъмурий бўлинмалардан ташқари сиёсий, молиявий ва хуқуқий департаментлар ҳам мавжуд. Маъмурият бошлиғи маҳаллий аҳоли орасидан сайлов ёки консултация йўли билан 5 йилга сайланади. Пул бирлиги эркин конвертация қилинадиган — Гонконг доллари.

Тарихи

Гонконгнинг ҳозирги ҳудуди мил. ав. ИИИ аср охирларидан Хитой давлати таркибида бўлиб келган. 1840–1842-йиллардаги Англия-Хитой уруши даврида Сянган ороли инглизлар томонидан босиб олинган. 1842-йилги Нанкин битимига асосан Буюк Британиянинг „абадий мулки“га айланган. 1856–1860-йиллардаги Англия-Франсия-Хитой уруши натижасида Сзюлун ярим оролининг жанубий қисми ҳам Англия мулкига қўшилди. 1898-йил июнда Пекинда имзоланган конвенсияга кўра, Англия Сзюлун ярим оролининг яна бир қисми ва ёндош ороллар (Янги ҳудуд) ни 99 йил муддат билан ижарага олди. Иккинчи жаҳон уруши вақтида ҳудудни японлар босиб олди. 1945-йил 30-августдан яна инглизлар қўл остига ўтди. ХХР ташкил топгач (1949), Пекин ҳукумати Гонконгнинг мустамлака мақомини тан олмай, уни Хитойдан „тортиб олинган“ ҳудуд деб қаради. 1982-йилдан Гонконг масаласи бўйича Хитой ва Буюк Британия ҳукуматлари ўртасида музокаралар бошланди ва 1984-йил 19-декабрда Хитой ва Буюк Британия томонидан қўшма декларация имзоланди, унга кўра 1997-йил 1-июддан Гонконг Хитой юрисдиксияси остига ўтди. Шундай қилиб, Хитой Гонконг устидан суверенитет ўрнатди ва Гонконг мамлакатнинг махсус маъмурий раёни деб атала бошлади.

Иқтисодиёти

Гонконг хўжалиги унинг „савдо факторияси“ роли таъсирида шаклланган. Бунга сабаб унинг чуқур сувли бандаргоҳларга бойлиги ва умуман табиий ресурсларнинг йўқлигидир. Саноати четдан келтириладиган хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар асосида ишлайди. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 4/5 қисмидан ортиғи экспорт учун мўлжалланган. Ялпи ички маҳсулотнинг (ЙИМ) асосий қисми улгуржи ва чакана савдо, экспорт-импорт операциялари, транспорт, алоқа, молия ва суғурта, кўчмас мулк операциялари, ижтимоий ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаб чиқарилади. Иқтисодий фаол аҳолининг 63% ҳам шу соҳаларда банд. Қайта ишлаш ва қурилиш соҳасида 28% иқтисодий фаол аҳоли банд бўлиб, ЙИМнинг 23% ишлаб чиқарилади. Саноатининг етакчи тармоқлари — тўқимачилик ва тикувчилик. Хорижий инвестицияларнинг асосий қисми ҳам ана шу тармоқларга сарфланади. Шунингдек, соат, пластмасса буюмлар (асосан, ўйинчоқлар) ишлаб чиқарилади. Электроника ва электротехника, полиграфия саноатлари ривожланмоқда. Қишлоқ хўжалигида турли сабзавот экинлари экилади. Экспорт учун гулчилик ривожланган. Балиқ овланади. Гонконг порти жаҳонда энг йирик портлардан, бажариладиган операциялар тури бўйича Сингапурдан кейинги ўринни эгаллайди. Четдан халқ истеъмоли буюмлари, жиҳозлар, машина ва механизмлар, электротехника товарлари келтирилади. Экспортга кийим-кечак (33%, дунёда 2-ўринда), заргарлик буюмлари ва ўйинчоқлар (11%, дунёда 3-ўринда), электротехника ва оптика товарлари, соатлар, оргтехника ва ҳоказо чиқарилади. Туризм ривожланган, йилига 6 миллион сайёҳ келиб кетади. Гонконгда 8 та олий ўқув юрти бор.

Гонконг — йирик халқаро молиявий марказ. Дунёдаги 100 та энг етакчи банкларнинг 83 таси бу ерда ўз операцияларини бажаради. Гонконг валюта бозорида ўтказиладиган операциялар ҳажми бўйича Осиёда Сингапур ва Токиодан кейин 3-ўринда. Гонконг Жаҳон савдо ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларга аъзо.

Адабиётлар

Ҳаволалар