Сйдней
Жойлашиши
Ташкил қилиниши 1788
Штат Янги Жанубий Уэлс
Майдон 12144.6 км²
Аҳоли
Зичлик
4,119,190 (2006)
345.7 киши/км²
Она тиллари Инглизча
Шаҳар ҳокими Cловер Мооре
Wеб сайти www.cитёфсйдней.нсw.гов.ау

Сидней, Сидни – Австралиянинг жануби-шарқий қисмидаги шаҳар, ПортЖексон қўлтиғининг ҳар икки соҳилида. Мамлакатнинг савдомолия маркази. Янги Жанубий Уэлс штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси - 4,04 млн. киши (1999), аҳоли сони бўйича мамлакатда 1-ўринда. Мамлакатнинг йирик иқтисодий маркази, бош порти. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Транспорт, электротехника машинасозлиги, радиоэлектроника, қора ва рангли металлургия, нефтни қайта ишлаш, кимё, тўқимачилик, полиграфия, озиқ-овқат, қоғоз саноати корхоналари мавжуд. Саноат корхоналари, асосан, қўлтиқдан шимолида ва шаҳар атрофларида, молиявий муассасалар эса жанубида жойлашган. Қўлтиқнинг ҳар икки соҳили равоқли кўприк (узунлиги 2 км) орқали боғланган. Метрополитен қурилган. Университет (1850), консерватория, расадхона, кутубхоналар, Австралия, геология, амалий санъат музейлари, бадиий галерея, опера ва бошқа театрлар, ҳайвонот боғи бор. Шаҳарга 1788-йилда инглизлар томонидан асос солинган ва Англия ички ишлар вазири номи билан Сидни деб аталган.[1] Сидней (ИПА: [ˈсɪдниː]) Австралиянинг энг катта шаҳридир (аҳолиси тахминан 4.12 миллион[2]). Сидней Янги Жанубий Уэлс штатининг пойтахтидир.

Сидней опера театри

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „2006 Cенсус ҚуиcкСтац : Сйдней (Статистиcал Дивисион)“. 2012-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 5-декабр.

Ҳаволалар