Syullipryudom
Сюллипрюдом (СуллйПрудҳомме) (тахаллуси; асл исмшарифи Рене Франсуа Арман Прюдон) (1839.16.3, Париж — 1907.7.9, ШатнеМалабри, ОдеСен департаменти) — франсуз шоири. Франсия академияси аъзоси (1881). Париж университетини тугатган. Илк китоби — "Бекат ва шеърият" (1865). "Ҳарбий таассуротлар" (1870) китоби ФрансияПруссия уруши воқеаларига бағишланган. "Беҳуда мулойимлик" (1875) шеърий тўплами ғамгин рухда бўлиб, ички интим туйғулар билан йўғрилган. "Адолат" (1878) фалсафий достонида адолатни ташқи дунёдан эмас, одамнинг кўнглидан қидириш керак, деган фикрни илгари сурган. "Бахт" (1888) достони инсон бахти, илм, саховат ва фидойилик ҳақида. С.П. нинг Лукрецийдан қилинган таржимага "Сўзбоши"си (1869), "Эркин танлов психологияси" (1906) ва бошқа рисолалари, "Паскалнинг ҳақиқий дини" очерки (1905), жамияцҳунослик ва санъацҳуносликка оид бир канча ишлари, жумладан, "Поэтик васиятнома" (1901) позитивизм фалсафаси руҳида ёзилган. Нобел мукофоти лауреати (1901).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |