Turkiston avtonom sovet sotsialistik respublikasi
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Туркистон автоном совет социалистик республикаси (ТАССР) — Туркистон ўлкасида совет тузуми ўрнатилгандан кейин болшевиклар томонидан тузилган ва РСФСР га кирган автоном республика (1918-1924). Майдони 1.324.994 кв. верста. Аҳолиси 5 млн.дан зиёд киши (1922). Пойтахти — Тошкент шаҳри.
Туркистон ўлка советларининг 5-сезди (1918-йил 20-апрел — 1 май)да 30-апрел куни Россия Совет Федерациясининг Туркистон Совет Республикаси (қисқача ТСР) деган ном билан ташкил топди. Сездда олий органлар: Туркистон Республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси (Туркистон МИК) ва Туркистон Республикаси Халқ Комиссарлари Совети (Туркистон ХКС) тузилган. ТСР маъмурий жиҳатдан Фарғона, Самарқанд, Сирдарё, Еттисув, Закаспий, кейинчалик Амударё (Туркман) вилоятларига бўлинган. Республика ҳудуди БХСР, ХХСР, Қозоғистон АССР, Афғонистон, Эрон, Хитой давлатлари билан чегарадош бўлган. Туркистон Республикаси Советларининг фавқулодда 6-сездида РСФСР Конституцияси андозасида ТСР Конституцияси қабул қилинган. 9съездда янги Конституция қабул қилиниб, ТСРнинг номи Туркистон Совет Социалистик Республикаси (ТССР) деб ўзгартирилди.
Республика сиёсий ҳаётида Туркистон Коммунистик партияси — ТКП (1918-йил июнда Тошкентда тузилган) муҳим рол ўйнаган. Ҳокимиятнинг олий қонун чиқарувчи органи ТССР МИК ҳисобланган. Ижро қилувчи ва бошқарувчи олий орган ТССР ХКС саналган. Бироқ, амалда ҳокимият РСФСР нинг Тошкентдаги фавқулодда органлари: Туркистон Комиссияси, РКП(б) МК Туркистон бюроси (Туркбюро), кейинчалик РКП (б) МК Ўрта Осиё бюроси (Средазбюро), Туркистон фронти қўлида бўлган. Сўнгра маҳаллий ҳокимият РСФСРнинг турли комиссарликларига бўйсундирилган. 1920-йилгача маҳаллий миллат вакиллари республика олий раҳбарияти таркибига киритилмаган. Кейинчалик Турор Рисқулов, Назир Тўрақулов, Қ.Отабоев, А.Раҳимбоев, И.Хидиралиев, Р.Исломов, Н.Айтоқов ТССР раҳбарлари бўлишган.

1918-йил баҳорда совет ҳокимияти томонидан ТССРда саноатнинг етакчи тармоқлари (пахта тозалаш, ёғ мой ишлаб чиқариш, кўнчилик ва бошқалар) ҳамда банклар мусодара қилинди. Транспорт йўли давлат тасарруфига ўтказилди. Озиқ-овқат тақсимоти (продразвёрстка) натижасида деҳқонлар қўлидаги озиқ-овқат маҳсулотлари тортиб олинди. 1921-йилдан озиқ-овқат солиғи (продналог) жорий қилиниб, етиштирилган ҳосилнинг катта қисми совет органларига мажбурий топширтирилган. Ҳунармандлар, савдогарлар ва тадбиркорлардан ҳам катта миқсорда солиқ олинган. Совет режимининг халққа қарши сиёсатидан норози бўлган миллий кучлар қўлга қурол олиб, қизил армияга қарши курашганлар.
ТССР иқтисодиётига ҳарбий харакатлар катта зарар келтирган. Кх издан чиқиб, оғир аҳволга тушиб қолган. Экин майдонлари қисқариб, 1915-йилдаги 3 млн. десятинадан 1921-йилда 1,7 млн. десятинага тушиб қолган. Чорва молларининг сони 24 млн. бошдан 8 млн. бошгача камайган. Республика саноати ҳам вайрон бўлган эди. 1921-йилда янги иқтисодий сиёсат (НЕП)га ўтилган, мавжуд корхоналарни қайта тиклаш билан бир қаторда янги корхоналар ғам қурилган. Бироқ Туркистон саноатида давлат сектори асосий ўринни эгаллаган.
ТССРда маданият зиддиятли тарзда ривожланган. Бир томондан, янги ҳокимият совет мактаблари, газ. ва журналлар, маданиймаърифий шохобчалари (клублар, маданият уйлари, қизил чойхоналар) ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратиб, маҳаллий аҳоли онгига коммунизм ғояларини сингдиришга ҳаракат қилган. Иккинчи томондан, миллий зиёлилар (Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Мунавваркори ва бошқалар) миллий манфаатларни химоя қилиб, совет ҳокимияти билан муроса қилган ҳолда халққа маърифат тарқатиш билан ҳам шуғулланганлар. 1918-йил 12 майда Ўрта Осиёдаги дастлабки олий ўқув юрти — Мусулмон халқ дорилфунуни (қаранг Ўзбекистон миллий университети)га асос солинган.
1920-йил августда ТССРнинг Еттисув вилояти, Сирдарё ва Закаспий вилоятларининг бир қисми янги ташкил қилинган Қозоғистон АССР (РСФСР таркибида; 1936-йилдан Қозоғистон ССР) таркибига киритилган. 1924-йил ноябр ойининг охирида Ўрта Осиёда ўтказилган миллийҳудудий чегараланиш натижасида ТССР тугатилиб, унинг ҳудуди янги тузилган Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР, Тожикистон АССР (Ўзбекистон ССР таркибида; 1929-йилдан Тожикистон ССР), шунингдек, К°рақирғиз (Қирғизистон) мухтор вилояти (РСФСР таркибида; Қирғизистон ССР), Қорақалпоқ мухтор вилояти (Қозоғистон АССР таркибида; кейинчалик Қорақалпоғистон АССР, 1936-йилдан Ўзбекистон ССР таркибида) таркибига киритилди.
Адабиётлар
- Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Ражабов К,., Ҳайдаров М., Туркистон тарихи (19171924-йил), Т., 2002; Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари, Т., 2001.
Қаҳрамон Ражабов, Ордали Қониратбоев.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ўзбекистон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |