TBC Bank (Oʻzbekiston)
ТБC Банк — Ўзбекистондаги аксиядорлик тижорат банки[3]. Грузиянинг ТБC Банк Гроуп ПЛC компанияси шуъба банкидир[4]. Ўзбекистондаги биринчи рақамли банк[5][6].
| ТБC Банк | |
|---|---|
| Асосий маълумотлар | |
| Тури | АЖ |
| Шиори | "Ҳаётингизни осонлаштирамиз"[2] |
| Лицензияси | №86 2020-йил 11-апрел[1] |
| Асос солинган | 2020-йил октябр |
| Раҳбарият | Спартак Тетрашвили[1] |
| Бошқарувчи жамияти | ТБC Банк Гроуп ПЛC (Грузия) |
| Сайти | ҳттпс://тбcбанк.уз/уз |
Банк 2020-йил апрел ойида Марказий банк лицензиясини олди ва 2020-йил октябр ойида ТБC Гроупга тегишли бўлган ва мобил илова орқали чакана банк хизматларини таклиф қилувчи Спаcе инновацион финтеч платформаси асосида тижорат фаолиятини бошлади. 2022-йилнинг июл ойигача банкнинг ТБC УЗ иловасини 2,4 миллиондан ортиқ киши юклаб олган. Айни пайтда банк Ўзбекистоннинг тўққиз шаҳридаги ўнта янги авлод шоу-румлари ва республика бўйлаб 33 та „мижозларни фаоллаштириш пунктлари“ орқали ўз фаолиятини олиб бормоқда[7].
Тарихи
Банкнинг муассиси Грузиянинг ТБC Банк Гроуп ПЛC компаниясига кирувчи ТБC Банкдир. Грузиянинг ТБC Банки Ўзбекистон молия бозорига ўзининг рақамли банки билан киришни режалаштираётгани 2019-йилнинг январ ойида маълум бўлди. Ўша йилнинг апрел ойида банк Пайме тўлов хизматининг 51% аксияларини 5,5 миллион долларга сотиб олди[8]. ТБC Банк Ўзбекистонда фаолиятини 2020-йил октябр ойида бошлади[9]. Ва Ўзбекистондаги биринчи рақамли банкка айланди. Ўша йили яна бир рақамли банк — Анорбанк ҳам ташкил қилинди[10].
2021-йилнинг сентябр ойида Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки ва Халқаро молия корпорацияси ташкилотлариниг ҳар бири банкнинг 20% дан аксиясини 9,4 миллион долларга сотиб олгани маълум бўлди. Келишувга кўра ташкилотлар 2022-2024-йилларда қўшимча инвестиция киритиши кўзда тутилган[11].
2022-йилнинг август ойида банк ўз аксиядорларидан умумий 35,1 миллион доллар миқдорида қўшимча инвестиция олгани маълум бўлди. Сумманинг асосий қисми — 21,1 миллион долларни Грузиянинг ТБC Банк Гроуп компанияси, қолган қисмни эса Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки ва Халқаро молия корпорацияси ташкилотларининг ҳар бири 7 миллион доллардан тақдим қилишди[12].
ТБC Банк рақамли банк бўлгани учун хизматларини асосан мобил илова орқали тақдим қилади. Ҳозир илова орқали қуйидаги хизматлардан фойдаланиш мумкин: онлайн-микроқарзлар, омонатлар, банк карталарини очиш, тўловлар ва картадан-картага пул ўтказмалари.
Аксиядорлари
2022-йил сентябр ҳолатига банк аксиялари учта ташкилотга тегишли. Булар: ТБC Банк Гроуп ПЛC (60 %), Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (20 %) ва Халқаро молия корпорацияси (20 %)[4].
Мукофотлари
Глобал Эcономиcс томонидан банкка „2021-йилда Ўзбекистоннинг энг яхши рақамли банки“ унвони тақдим қилинган[13].
Расмий иловаси
Банкнинг расмий иловаси — ТБC УЗ, Андроид ва ИОС операцион тизимлари учун ишлаб чиқарилган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „ТБC Банк О'збекистон - Депозит.уз“ (2022-йил 3-сентябр). Қаралди: 2022-йил 4-сентябр.
- ↑ „ТБC О'збекистондаги рақамли биринчи банк“ (2022-йил 3-сентябр). Қаралди: 2022-йил 4-сентябр.
- ↑ „ТБC Банк аксиядорлик тижорат банки - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки“ (2022-йил 23-июл). Қаралди: 2022-йил 30-август.
- ↑ 4,0 4,1 „"ТБC Банк" аксиядорлик тижорат банки“ (2022-йил 2-сентябр). Қаралди: 2022-йил 3-сентябр.
- ↑ „ТБC Банк стал партнером ТАФ!21 – Газета.уз“ (2021-йил 8-октябр). Қаралди: 2022-йил 30-август.
- ↑ „Депозит.уз ва ТБC Банк о'ртасида ҳамкорлик о'рнатилди!“ (2021-йил 4-март). Қаралди: 2022-йил 30-август.
- ↑ „ТБC Банк Узбекистан привлек 35,1 млн долларов дополнительного капитала“ (2022-йил 9-август). Қаралди: 2022-йил 3-сентябр.
- ↑ „51% акций Пайме приобрел грузинский ТБC Банк“ (10.04..2019). Қаралди: 2022-йил 4-сентябр.
- ↑ „ТБC Банк получил лицензию в Узбекистане“ (2020-йил 20-апрел). Қаралди: 2022-йил 4-сентябр.
- ↑ „Ўзбекистондаги рақамли банклар ва уларнинг истиқболлари“ (2021-йил 26-июл). Қаралди: 2022-йил 4-сентябр.
- ↑ „ЕБРР и МФК покупают доли в ТБC Банк в Узбекистане“ (2021-йил 30-сентябр). Қаралди: 2022-йил 4-сентябр.
- ↑ „ЕБРР и МФК выделили банку ТБC Узбекистан ещё по $7 млн инвестиций“ (2022-йил 8-август). Қаралди: 2022-йил 4-сентябр.
- ↑ „«Новая глава в истории» — ТБC Банк об итогах в Узбекистане за 2021 год“ (2022-йил 14-апрел). Қаралди: 2022-йил 4-сентябр.