ТОРCҲ синдроми - токсоплазмоз, қизилча, ситомегаловирус, оддий герпес ва бошқа организмлар, шу жумладан захм, парвовирус ва Вариcелла зостер билан туғма инфексия натижасида юзага келадиган аломатлар тўплами.[1] Зика вируси ТОРCҲ инфексиялари гуруҳининг энг сўнгги а’зоси сифатида қаралмоқда. [2]

ТОРCҲ - (Т)оксоплазмоз, (О)тҳер агентлар, (Р)убелла, (C)итомегаловирус ва (Ҳ)эрпес Симплех касалликларининг қисқартмаси ҳисобланади.[3]

Белгилари ва аломатлари

Турли инфексиялар туфайли юзага келган бўлса-да, ТОРCҲ синдромининг белгилари ва аломатлари бир хил. Буларга жигар ва талоқнинг катталашиши (гепатоспленомегалия), тана ҳарорати ко'тарилиши, ҳолсизлик, овқатланишнинг қийинлашуви, камқонлик, тери остига қон қуйилиши (петехия ва пурпура), сариқлик ҳамда кўз тўр пардаси ва томирли парданинг яллиғланиши (хориоретинит) киради. Аниқ инфексия тури қўшимча аломатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.[1]

ТОРCҲ синдроми туғилишдан олдин ривожланиб, чала туғилишга олиб келиши, чақалоқлик даврида ёки кейинчалик ҳаётда намоён бўлиши мумкин.[4]

ТОРCҲ синдроми ҳомиладорлик даврида ТОРCҲ гуруҳига кирувчи инфексиялардан бири билан юқтириш натижасида юзага келади ва бу ҳомила ривожланишини бузади.[1]

Ташхис

ИгМ антитаналарининг мавжудлиги ташхис қўйишда муҳим бўлиб, ИгГ антитаналарининг 6–9 ойдан ортиқ давом этиши ҳам ташхис қўйишда аҳамиятлидир.


Олдини олиш

ТОРCҲ синдромининг олдини олиш мумкин, бунинг учун ҳомиладорлик даврида юқтирган аёлни даволаш зарур. Бу орқали инфексиянинг ҳомилага та'сир қилишининг олди олинади.[4]

Муолажа

ТОРCҲ синдромининг муолажаси асосан симптоматик бўлиб, я’ни боланинг мавжуд аломатларига қараб белгиланади. Ҳар бир инфексия тури учун алоҳида ёндашув мавжуд:

  • Токсоплазмоз – спирамисин ёки пириметамин-сулфадиазин каби антибиотиклар билан даволанади (агар ҳомиладорлик даврида аниқланса).
  • Қизамиқча (рубелла) – специфик давоси йўқ, асосан симптоматик даволаш қилинади.
  • Ситомегаловирус (CМВ) – оғир ҳолатларда антивирал дорилар, масалан, гансикловир қўлланилиши мумкин.
  • Герпес симплех вируси (ҲСВ) – асикловир каби антивирал дорилар билан даволанади.
  • Сифилис – пенициллин энг самарали дори ҳисобланади.

Бундан ташқари, бола туғилгандан сўнг зарур бўлса, симптоматик муолажалар (масалан, эпилепсияга қарши дори, эшитиш ёки кўриш бўйича реабилитация) ҳам қўлланилади. Эрта аниқлаш ва муолажа боланинг соғлиғини сақлашда катта аҳамиятга эга.[1]

Эпидемиология

ТОРCҲ синдромининг эпидемиологияси ҳудудга, санитария ҳолатига ва соғлиқни сақлаш тизими ривожланиш даражасига қараб фарқ қилади. У ҳомиладорлик даврида онанинг ТОРCҲ гуруҳига кирувчи инфексиялар (масалан, токсоплазмоз, қизамиқча, ситомегаловирус, герпес ва бошқалар) билан зарарланиши натижасида юзага келади. Ривожланаётган давлатларда бу инфексияларнинг тарқалиш даражаси юқори бўлиб, натижада ТОРCҲ синдроми ҳолатлари ҳам кўпроқ учрайди. Вақтида аниқлаш ва профилактик чоралар бу касалликнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди.[4]


Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „ТОРCҲ Сйндроме - НОРД (Натионал Организатион фор Раре Дисордерс)“ (эн-УС). НОРД (Натионал Организатион фор Раре Дисордерс). Қаралди: 2016-йил 21-апрел.
  2. ↑ Меҳржарди, Моҳаммад Заре (2017). "Ис Зика Вирус ан Эмергинг ТОРCҲ Агент? Ан Инвитед Cомментарй". Вирологй: Ресеарч анд Треатмент 8: 1178122Х17708993. дои:10.1177/1178122Х17708993. ИССН 1178-122Х. ПМИД 28579764. ПМC 5439991. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5439991. 
  3. ↑ „ТОРCҲ Сйндроме“.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Неу, Наталиэ; Дучон, Женнифер; Зачариаҳ, Пҳилип (2015-03-01). "ТОРCҲ инфеcтионс". Cлиниcс ин Перинатологй 42 (1): 77–103, виии. дои:10.1016/ж.cлп.2014.11.001. ИССН 1557-9840. ПМИД 25677998.