Файл:Индиан (Синд) табар 2.жпг
Синд (ҳозирги Покистон) ҳудудига оид табарзин жанг қуроли – ХВИИИ аср охирига оид. Ярим ой шаклидаги 5 дюймли пичоқ қисмига қарама-қарши томонда квадрат шаклдаги болға жойлашган. Пўлатдан ясалган дастаси 22 дюйм узунликда. Даста учи очиладиган қилиб ишланган бўлиб, унинг ичида 5 дюймли ингичка пичоқ яширинган. Қуролнинг боши ва дастаси кучли патина билан қопланган бўлиб, уларнинг юзасида ўйма нақш излари сақланиб қолган.

Табарзин (ёки табар деб номланувчи, форс тилида „эгарга ўрнатиладиган болта“ маъносини англатади; форсча: تبر) – жанг болтасининг бир туридир. Табар атамаси Усмонлилар империяси, Форс, Ҳиндистон ва уларнинг атрофидаги мамлакатлар ҳамда маданиятларда учрайдиган болталарга нисбатан ишлатилади. Бундан ташқари, табар сўзи славян тилларининг аксариятида ҳам „болта“ маъносида қўлланади [1]. (масалан рус тилида: топор)

Форс

Табарзин (форсча: تبرزین; баъзида „эгарга ўрнатиладиган болта“ деб таржима қилинади) – анъанавий Форс (ҳозирги Эрон) жанг болтаси ҳисобланади. У бир ёки икки ярим ой шаклидаги тиғга эга бўлган. Узун табарзин тахминан етти фут (тахминан 213 см) бўлган, қисқароқ варианти эса уч фут (тахминан 91 см) узунликда бўлган. Форс жанг болтасини ноёб жиҳати – бу жуда ингичка, энгил ва доимо металлдан ясалган дастасидир[2].

Табарзин баъзида тасаввуф йўналишидаги саёҳатчи дарвишлар (мусулмон зоҳидлар) томонидан рамзий қурол сифатида олиб юрилган.

Табарзин сўзи „болта“ маъносида тўғридан-тўғри форс тилидаги табар сўзидан арман тилига тапар (арманча: տապար) шаклида ўтган ҳамда славян тилигага топор (топоръ) шаклида ўтган[3][4]. Бу сўз скиф тиллари орқали ўтгани маълум қилинган ва ҳозирга қадар славян тилларида „болта“ маъносида қўлланади[5][1] [1].

Ҳинд

ХВИИ ва ХВИИИ асрларда табарзин жанг болтаси Пунжаб, Сикҳ Кҳалса армияси ҳамда ҳозирги Ҳиндистон ва Покистон ҳудудларидаги отлиқ жангчилар учун асосий қурол ҳисобланган. У бутунлай металлдан ёки ёғоч дастали ҳолда тайёрланган, кучли эгри тиғга ҳамда болғасимон орқа қисмга эга бўлган ва кўпинча безакли нақшлар билан безатилган. Баъзан табарзиннинг ичи бўш дастаси ичига кичик пичоқ жойлаштирилган бўлган.

Араб

Адам Метзнинг „Ҳижрий тўртинчи асрдаги ислом сивилизацияси“ (Исламиc Cивилизатион ин тҳе Фоуртҳ Cентурй оф тҳе Ҳегира) асарига кўра, табарзин баъзан нафақат қурол сифатида, балки Саҳиб ал-Шурта (шаҳар полицияси бошлиғи)лар томонидан мансаб белгиси сифатида ҳам ишлатилган.

Галерея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Борис Алехандровиč Рйбаков. Киэван Руссиа: Ҳисторй оф Киэван Руссиа'с Фирст Феудал. Прогресс, 1989 — 30-бет. ИСБН 978-5-01-001154-3. 
  2. ↑ Cомплете Персиан cултуре (Дарй диалеcт) бй Гҳолам-реза Энсаф-пур
  3. ↑ Баилей, Ҳ. W. (Деcембер 15, 1986). Энcйcлопаэдиа Ираниcа. ИИ, Фасc. 4-5. 445–465 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/армениа-ив. 
  4. ↑ Анатолй Либерман. Wорд Оригинс...Анд Ҳоw Wе Кноw Тҳем: Этймологй фор Эверёне. Охфорд Университй Пресс, УСА, 16 Марч 2009 — 142-бет. ИСБН 978-0-19-538707-0. 
  5. ↑ Суссех & Cубберлей (2011, сс. 111–112)

Фойдаланилган адабиётлар

  • Суссех, Роланд; Cубберлей, Паул (2011), Тҳе Славиc Лангуагес, Cамбридге Университй Пресс, ИСБН 978-0-521-29448-5