Табас (форсча: طبس‎‎), илгари Гулшан номи билан ҳам танилган[2] Жанубий Хуросон устонидаги Табас туманининг маркази. 2011-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, унинг аҳолиси 35,150 киши, 9,903 оиладан иборат бўлган.

Табас

طبس
Шаҳар
Мамлакат Эрон
Аҳолиси
 (2016 Cенсус)
39,676[1]
Вақт минтақаси УТCИРСТ

Табас Эроннинг марказий қисмида, Теҳрондан 950 километр жануби-шарқда, Жанубий Хуросон вилоятида жойлашган.  Дастлаб у Хуросон вилояти таркибига кирди. Лекин 2001-йилда Язд вилоятига қўшилган. Бироқ 2013-йилда у Хуросонга қайтарилди ва у Жанубий Хуросон вилояти таркибига киритилдл. Хуросонда Табас деб номланган яна иккита жой бор. Аммо Табас номи одатда айнан шу шаҳарга ишора қилади.

Бу шаҳарда хурмо ва ситрус дарахтлари кўп. Унинг 300 йиллик тарихга эга жамоат боғи (Бағи Гулшан) мавжуд. Табасда ҳар йили минглаб зиёратчилар ташриф буюрадиган зиёратгоҳ ҳам бор. Табасда 2500 дан 3500 гача талабаси бўлган иккита университет бор[3]. Ёзи иссиқ, қишда қор кам ёғади.

Табас аҳолиси форсчанинг хоросонийча талаффузида сўзлашади.

Тарихи

Табас тарихи исломдан олдинги даврларга бориб тақалади. Бу сосонийлар империясининг муҳим ҳудудларидан бўлиб, араблар босқинчилиги даврида Хуросонга кириш эшиги ҳисобланган. Унда нафақат Табас, балки Фирдавс ва Гонободни ҳам ўз ичига олган маҳаллий ҳокимият мавжуд эди. 1747-йилда Нодиршоҳ вафотидан сўнг у Тунни ўз ичига олган мустақил давлат сифатида Зангуий араблар назорати остида бўлди[4][5].

1978-йилда шаҳар зилзиладан зарар кўрди. Камида 15 000 киши ҳалок бўлди. Ўшандан бери шаҳарда кўплаб янги кўчалар, боғлар ва жамоат бинолари қайта қурилди.

Иқлими

Табас иссиқ чўл иқлимига эга (Кöппен БWҳ).

= "Эагле Cлаw" операцияси

1980-йил 24-25-апрелда Теҳрондаги америкалик гаровга олинганларни озод қилиш учун Американинг "Бургут панжаси " қутқарув операцияси Табас яқинида содир бўлди. Эронда операция „амалиат табас“ (Табас операцияси) деб аталади ва муваффақияциз операциянинг аҳамияти ва оқибатлари Табас шаҳрини Эроннинг деярли ҳар бир бурчагида машҳур қилди[6].

Транспорти

Табасни Машҳад, Язд, Теҳрон, Керман ва Биржанд (Жанубий Хуросон вилоятининг пойтахти) шаҳарлари билан боғлайдиган кўплаб автобус линиялари, темир йўл вокзали ва аэропорт мавжуд.

Таниқли одамлар

  • Аббос Воиз-Табасий, 1935-йил 25-июнда Табас шаҳрида туғилган; Имоми Аъзам ва Остон Қудс Разавий бошқаруви раиси
  • Масуд Ражавий, 1948-йил 18-августда Табас шаҳрида туғилган; Эрон халқ мужоҳидларининг икки етакчисидан бири.

Галерея

Манбалар

  1. ↑ „Статистиcал Cентер оф Иран > Ҳоме“.
  2. ↑ Табас cан бе фоунд ат ГЕОнет Ном Сервери, ат тҳис линк, бй опенинг тҳе Адванcед Сеарч бох, энтеринг "-3086556" ин тҳе "Униқуэ Феатуре Ид" форм, анд cлиcкинг он "Сеарч Датабасе".
  3. ↑ „Исламиc Азад Университй Табас - | Адмиссион | Туитион | Университй“. www.унипаге.нет. Қаралди: 11-июл 2022-йил.
  4. ↑ Малcолм, Сир Жоҳн. Тҳе Ҳисторй оф Персиа: Фром тҳе Мост Эарлй Период то тҳе Пресент Тиме (инглизча). Муррай, 1829. 
  5. ↑ Ноэлле-Карими, Чристине. Тҳе Пеарл ин Иц Мидст: Ҳерат анд тҳе Маппинг оф Кҳурасан (15тҳ-19тҳ Cентуриэс) (инглизча). Аустриан Аcадемй оф Сcиэнcес Пресс, 2014. ИСБН 978-3-7001-7202-4. 
  6. ↑ фа:عملیات طبس