Tabassum


Табассум юз ифодаси, юз четидаги мушакларининг икки ёнга қисқаришидан ҳосил бўлади. Баъзан табассум кўз мушакларининг қисқариши билан ифодаланади ва бу кўринишдаги табассум Дученне табассуми деб номланади. Инсонлардаги табассум хурсандчилик, киришимлилик, бахт ва қувончни ифодалайди. Баъзида табассум одатдагидан фарқли равишда қўрқувни ифодалайди. Табассумни мулоқот ўрнида ҳам ишлатиш мумкин. Кўплаб халқларда табассум бир-биридан фарқ қилувчи турли маъноларни англатади. Маданиятлараро тадқиқотлар шуни кўрсатадики, баъзи халқларда уят, тушунмовчилик ва ўзини ноқулай ҳис қилаётганини мулоқот чоғи суҳбатдошга билдиришда ҳам табассум қилишади[1].
Приматолог Сигне Преусчофт табассумни бундан 30 миллион йиллар олдинги даврларга боғлаган ва уни қўрқув сабабидан қўлланилганини айтиб ўтган. Унинг фикрича, маймунлар ўзларини беозор қилиб кўрсатиш учун тишларини бироз кўрсатган ҳолда жилмайган ва шу тариқа йиртқичлардан ҳимояланган. Ҳозирги даврда табассум, айниқса, инсонлар орасида турли эмоцияларни ифодалайди[2].
Ижтимоий таъсирлари
Табассум инсонларни хушфеъл, киришимли ва ёқимли қилиб кўрсатади[3]. Ижтимоий ҳаётда кулгу ва табассум турли хил ўринларда қўлланилади ва турлича маъно касб этади:
- Баъзи ҳолларда табассум кулги бошланишида катта аҳамиятга эга.
- Табассум, шунингдек, кулгили ҳолат учун жавоб бўлиши ҳам мумкин[4].
Табассум турли вазиятларда атрофдагиларга ҳолатни сўзсиз тушунтириб беришга ҳам хизмат қилади. Булардан энг кўп қўлланиладигани қарама-қарши жинс вакилида яхши таассурот қолдиришга бўлган уринишдир. Аёллар табассуми, одатда, кўплаб эркакларни ўзига жалб қилади ва уларнинг кўринишига кўрк қўшиб, эркакларда жинсий қизиқишни оширади. Бироқ татқиқотлар шуни кўрсатадики, эркакларнинг табассум орқали аёлларни ўзига жалб этишга уриниши доим ҳам самарали ҳисобланмайди, кўп ҳолларда аёллар эркакларнинг жиддийлигини ва ўзига бўлган ишончини кўрсатиб, уларни ўзларига жалб қилиш усулларини самарали йўл деб ҳисоблашади.
Манипуляция
Табассум доим ҳам яхши ниятда қўлланилавермайди. Баъзан табассум орқали инсонларни манипуляция қилиш ва улардан ўз манфаатлари учун фойдаланиш мумкин[5].
Маданий фарқлари
Табассум кўплаб маданиятлар томонидан ижобий баҳоланишига қарамай, баъзи халқлар маданиятида салбийликни ифодалайди ва шу сабабдан бу халқлар кўп ҳам табассум қилишмайди. Кўп табассум қилишни баъзан уят, баъзан эса инсофсизлик деб талқин қилиш мумкин[6]. Осиё минтақаси маданиятида ҳиссий тушкунлик ёки нимадандир ранжиганида табассум қилиш одати бор. Баъзи ҳолларда суҳбат дўстона давом этиши учун ҳам табассум қилинади. Собиқ совет иттифоқи даврида нотаниш инсонлар даврасида сабабсиз табассум қилишга ноодатий хулқ деб қаралган ва бу ҳатто аҳмоқлик белгиси деб ҳам саналган[7][8].
Маданий тадқиқотлар кузатуви шуни кўрсатдики[9], баъзи маданиятларда кўп жилмайиб юрадиган инсонларни деярли кулмайдиган инсонларга нисбатан ақлсизроқ деб қаралган. Тадқиқот давомида жамиятда коррупсиянинг кенг тарқалган тури жилмайиб юрувчи инсонларга нисбатан ишончнинг пасайишига олиб келади деб топилган.
Шунингдек, табассум жинсий фарқланишда ҳам аҳамиятга эга. Қўшма Штатлар ва Канадада кўп эракаклар аёлларига табассум қилишлари кераклигини эслатиб туришади. Масалан, Канада парламенти аъзоси Грег Риcкфорд журналист аёлга жавоб бериш ўрнига унга табассум қилишни тавсия қилган[10].
-
Қўлида сурат ушлаб жилмайиб турган аёл (1625-йил). Герард ван Ҳонтҳорст томонидан чизилган. Сурат кўплаб Дутч Голден Аге асарларининг яралишига туртки бўлган[11].
-
Éлисабетҳ Вигéэ Ле Брун ўз қизи билан бирга турган портретини чизган (1786-йил). Суратни 1787-йилги кўргазмага топширган. Сурат ҳақида кўплаб ижобий фикрлар билдирилган.
Кулгичлар
Кулгичлар генетик меърос бўлиб наслдан-наслга ўтади[14].Юзнинг икки томонида ҳам кулгич бўлиши инсонлар орасида кенг тарқалган, юзнинг фақат бир томонида кулгич бўлиши эса камёб ҳисобланади[15].
Дученне табассуми

ХИХ аср ўрталарида Гуиллауме Дученне Франсуз неврологи инсон юзи физиологиясини ўрганиш чоғида инсонларда икки турдаги табассум бўлишини аниқлаган. Дученне табассуми катта зугоматик мушак (оғиз четларини кўтарадиган) ва орбиcуларис кўз мушакларининг (яноқларни кўтарадиган) қисқаришидан ҳосил бўлади. Дученне табассуми „кўз билан табассум қилиш“ деб ҳам тасвирланади[16]. Дученне табассумлари, асосан, сохта бўлади[17].
Дученне бўлмаган табассум
Табассумни ўрганиш жараёни шуни кўрсатдики, зигоматик мушакнинг қисқариши (лабнинг кўтарилиши) билан боғлиқ табассумлар, асосан, инсон бахтиёр бўлганда содир бўлади. Тадқиқотлар давомида Дученне табассумида ҳам инсон ижобий ҳис-туйғуларни ҳис қилади деб топилган[18].
„Пан Ам табассуми“, шунингдек „Ботокс табассуми“ деб ҳам номланган табассум турлари сохта табассум ҳисобланади. Пан Ам табассумининг номи Пан Америcан Wорлд Аирwайс шарафига қўйилган, сабаби компания ходимлари ҳар бир парвоз олдидан йўловчиларга бир хил табассум қилишган ва ходимларнинг табассуми, асосан, расмиятчилик учун бўлган, холос[19]. Ботокс эса 2002-йилда фойдаланиш учун оммага тақдим қилинган косметика ҳисобланади[20]. Ушбу маҳсулотни кўз четига мунтазам равишда суришган, бу ҳолат кўз мушаги орбиcулариснинг шол бўлишига олиб келган. Ботокс табассумида орбиcуларис мушаги иштирок этмагани учун ҳам унга айнан шундай ном берилган.
Ҳайвонларда

Ҳайвонларнинг кўпчилиги тишларини кўрсатиб ўзларини ҳимоя қилишга уринишади. Шимпанзелар учун бу қўрқув белгиси ҳам бўлиши мумкин. Умумий қилиб олганда, барча ҳайвонларнинг тишларини кўрсатиб туриши доим ҳам салбий мазмун англатмайди[21]. Ҳайвонларнинг тишларини кўрсатиб турган ҳолатларини кўп ҳолларда табассумга ўхшатишимиз мумкин.
Манбалар
- ↑ Изард, Cарролл Э.. Тҳе Фаcе оф Эмотион. Неw Ёрк: Апплетон-Cентурй-Cрофт, 1971. ИСБН 978-0-390-47831-3. фроwн
- ↑ Инглис-Аркелл. „Wҳй до wе смиле анд лаугҳ wҳен wе'ре террифиэд?“. Гизмодо (2013-йил 7-октябр). Қаралди: 2016-йил 7-октябр.
- ↑ Гладстоне, Г. (2002). "Wҳен ёу'ре смилинг, доэс тҳе wҳоле wорлд смиле фор ёу?". Аустраласиан Псйчиатрй 10 (2): 144–146. дои:10.1046/ж.1440-1665.2002.00423.х.
- ↑ Ҳаакана, М. (2010). "Лаугҳтер анд смилинг: Нотес он cо-оccурренcес". Жоурнал оф Прагматиcс 42 (6): 1499–1512. дои:10.1016/ж.прагма.2010.01.010.
- ↑ Браикер, Ҳарриэт Б.. Wҳо'с Пуллинг Ёур Стрингс ? Ҳоw то Бреак Тҳе Cйcле оф Манипулатион. МcГраw Ҳилл Профессионал, 2004. ИСБН 978-0-07-144672-3.
- ↑ Чарлес Тидwелл. „Нон Вербал Cоммуниcатион“. Андреwс.эду. Қаралди: 2014-йил 22-апрел.
- ↑ „Нонвербал Cоммуниcатион“. Рпи.эду. Қаралди: 2014-йил 22-апрел.
- ↑ Горветт, Зариа. „Тҳере аре 19 тйпес оф смиле бут онлй сих аре фор ҳаппинесс“. ББC Футуре (2017-йил 10-апрел).
- ↑ Крйс, Куба; -Меланиэ Вауcлаир, C.; Cапалди, Cолин А.; Лун, Вивиан Миу-Чи; Бонд, Мичаэл Ҳаррис; Домíнгуэз-Эспиноса, Алежандра; Торрес, Cлаудио; Липп, Оттмар В. эт ал. (Жуне 2016). "Бе Cарефул Wҳере Ёу Смиле: Cултуре Шапес Жудгменц оф Интеллигенcе анд Ҳонестй оф Смилинг Индивидуалс". Жоурнал оф Нонвербал Беҳавиор 40 (2): 101–116. дои:10.1007/с10919-015-0226-4. ИССН 0191-5886. ПМИД 27194817. ПМC 4840223. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=4840223.
- ↑ Лаинг, Сараҳ (Жулй 25, 2018). "Wҳй До Мен Неэд Wомен То Смиле?". Фларе. Арчивед фром тҳе оригинал он 2020-10-01. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20201001165500/ҳттпс://www.фларе.cом/неwс/грег-риcкфорд-мариэке-wалш-смиле-wомен/. Қаралди: 2020-09-22.Табассум]]
- ↑ Сиэгал, Нина. „Неэд а Гоод Лаугҳ? Чеcк Оут Соме 17тҳ-Cентурй Дутч Арт“ (2017-йил 21-октябр). Қаралди: 2023-йил 20-октябр.
- ↑ ҳттпс://www.либрарй.wалес/дисcовер-леарн/дигитал-эхҳибитионс/пҳотограпҳс/эарлй-сwансеа-пҳотограпҳй/wелш-пионеэрс/%7Cтитле=Сwансеа[сайт ишламайди] ин тҳе нинетеэнтҳ cентурй, Wелш Пионеэрс.
- ↑ „Тҳе фирст смиле анд пҳотобомб эвер пҳотограпҳед“ (2015-йил 18-сентябр).
- ↑ Чалатҳадка, Маҳабалешwара; Шанкар, К Кируба; Лакшми, Г Вижая; Нитҳин, ВМ; Кулкарни, Снеҳа; Фирдоусбано, Мулла (2019). "Эвалуатион оф Преваленcе анд Морпҳологй оф Димпле амонг Популатион оф Суллиа Талук". Жоурнал оф Cутанеоус анд Аэстҳетиc Сургерй 12 (4): 227–230. дои:10.4103/ЖCАС.ЖCАС_109_19. ИССН 0974-2077. ПМИД 32001967. ПМC 6967164. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6967164.
- ↑ Алмаарй, Ҳаяат Ф.; Сcотт, Cйнтҳиа; Картҳик, Рамакришнан (2018). "Неw Ландмаркс фор тҳе Сургиcал Cреатион оф Димплес Басед он Фаcиал Форм". Тҳе Жоурнал оф Cлиниcал анд Аэстҳетиc Дерматологй 11 (5): 22–26. ПМИД 29785234. ПМC 5955629. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5955629.
- ↑ Давис, Даррйл. Ҳоw то Десигн а Лифе Wортҳ Смилинг Абоут: Девелопинг Суccесс ин Бусинесс анд ин Лифе. МcГраw Ҳилл Профессионал, 2014-05-30 — 8-бет. ИСБН 9780071819879. (Субсcриптион реқуиред.)
- ↑ „Ҳоw фаcиал софтwаре cан идентифй лиарс“. Тҳе Wеэк УК (2018-йил 24-май).
- ↑ Мессингер, Д. С.; Фогел, А.; Диcксон, К. (2001). "Алл смилес аре поситиве, бут соме смилес аре море поситиве тҳан отҳерс". Девелопментал Псйчологй 37 (5): 642–653. дои:10.1037/0012-1649.37.5.642. ПМИД 11552760. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_девелопментал-псйчологй_2001-09_37_5/паге/642.
- ↑ Ҳарлоw, Жоҳн. „Тҳе смиле тҳат сайс wҳере ёу'ре фром“. Тҳе Сундай Тимес (2005-йил 20-феврал). 2011-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 18-январ.
- ↑ Фисчер, Андреа. „ФДА аппровес Ботох Cосметиc то импрове тҳе аппеаранcе оф cроw'с феэт линес“. ФДА (2013-йил 11-сентябр). 2013-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 3-ноябр.
- ↑ Преусчофт, Сигне (1992). "'Лаугҳтер' анд 'Смиле' ин Барбарй Маcақуэс (Маcаcа Сйлванус)". Этҳологй 91 (3): 220–36. дои:10.1111/ж.1439-0310.1992.тб00864.х.