Табулятор (лот. табула — жадвал, ёзув) — электр механик рақамли ҳисоблаш машинаси; бунда перфорацион ленталарга белгиланган сон ва рақамли ахборотлар автоматик тарзда ишланади, ҳисоблаш натижалари қоғоз лента ёки махсус хос қоғозга ёзилади. Т. таркибига: бошқариш қурилмаси, перфокарталардаги ахборотларни киритиш қурилмаси; ахборотни „босиш“ ёки перфокартага чиқариш қурилмаси киради. Т. машинаҳисоблаш стясининг асосий технологик жиҳози ҳисобланади.