Taganrog
Таганрог — Россия Федерацияси Ростов вилоятидаги шаҳар (1775-йилдан). Азов денгизининг Таганрог қўлтиғидаги порт. Темир йўл стансияси. Аҳолиси - 289,8 минг киши (1998). Шаҳарга 1698-йилда Пётр Ининг буйруғи билан қалъа сифатида асос солинган. Шаҳар Россия Федерацияси жанубидаги муҳим саноат маркази. 40 дан ортиқ саноат корхонаси ишлаб турибди. Вилоят ялпи саноат маҳсулотининг 1/6 қисмига яқинини шу корхоналар беради. Машинасозлик ривожланган. Металлургия здида пўлат прокат, қувур ишлаб чиқарилади. Буғ қозонлари, комбайнлар, кема таъмирлаш, темирчилик, электротермик асбобускуналари здлари, озиқ-овқат, енгил, шу жумладан, кўнпоябзал, қурилиш материаллари, кимё саноатлари корхоналари бор. Радиотехника, педагогика институтлари, картиналар галереяси, ўлкашунослик музейи, А.П.Чехов адабиёт ва тарихиймеъморий музей қўриқхонаси, драма театри мавжуд.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |