Tagisken
Тагискен — сўнгги жез даврига оид археологик ёдгорлик. 1959-йил Қизилўрда (Қозоғистон) ш.нинг жан.ғарби, Сирдарёнинг қад. ўзани Инқардарё яқинидан топилган. Т. 1960—63 йилларда СССР ФА Хоразм археологик экспедицияси (СП. Толстое раҳбарлигида) тадқиқот ишларини олиб борган. Тадқиқотлар натижасида Т.дан 70 дан зиёд мозорқўрғон аниқланган. Дафн иншоотлари улкан бўлиб, айримларининг диаметри 25 м гача. Т. 2 қисмдан: Шим. Т. ва Жан. Т.дан иборат. Шимолий Т. мил. ав. 9—8аларга оид бўлиб, хом ғиштдан қилинган ҳашаматли дафн иншооти қолдиқлари ва унинг атрофидан 14 та ҳар хил ҳажмдаги қабр топилган. Уларга қабила бошликлари, атрофдаги қабрларга эса, уларнинг қариндошлари дафн этилган. Қабрлардан олтин ва жез исирға, маржон, жез мих, ўроқ, пайкон ва сопол идиш (кўза, коса, тувак)лар топилган. Жанубий Т.дан мил. ав. 7—В асрларга оид сак қабилаларининг дафн иншоотлари очилган. Қабрлардан эгаржабдуқ, жез ўқ учи, ёғоч қинли шамшир, ойна ва нақшланган сопол идишлар, скифча усулда ишланган олтин билагузуклар, эгаржабдукларнинг жездан ясалган буюмлари топилган. Моддий маданиятда сўнгги жез даврига оид маҳаллий маданият анъаналари билан Ўрта Осиё жанубидаги бирмунча юксак маданият Жан. Урал савроматлари, Қозоғистон саклари ва Жанубий Сибирнинг скиф типидаги маданияти билан алоқадор бўлган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |