Таглавҳа ёки субтитр намунаси

Таглавҳалар (франсуз тилидан  соус-титрес — ёзувлар; шевада — саблар, субтитр) — видео қаторларнинг матнли мослиги, ўзининг ҳақиқий тилида ёки таржима қилинган бўлиши мумкин, дубляж қилинган ва баъзида тўлдирилган, масалан эшитиш қобилияти яхши бўлмаган томошабинлар учун кинофилм ёки теледастурнинг овоз йўли мосланган бўлади. Таглавҳаларда филм кадрларидаги ҳар бир одам ёки персонажларнинг овози, мулоқти акс этган бўлади, баъзида қўшимча изоҳлар ҳам қўшилади. Одатда таглавҳалар ўртача ўлчамли шрифтда ёзилган матн кўринишида бўлади ва экраннинг пастки қисмига жойлаштирилади. „Таглавҳа“ ёки „субтитр“ сўзи экрандаги кўринишнинг ҳар лаҳзасида кўринадиган матнни англатади.

Келиб чиқиш тарихи

Рақамли кўринишдаги таглавҳалар

Немис тилидаги таглавҳали Элепҳанц Дреам мултфилмидан лавҳа

Ташқи таглавҳаларнинг машҳур форматлари

  • срт — СубРип дастурларининг матнли таглавҳа формати. Бошида матн элементларини қўлламаган, кейинчалик ранглар ва символлар ўзгариши (матн ётиқлиги, қалинлиги) ни қўллашга мослаштирилган. Дизайннинг кенгайтирилган созланмалари учун баъзида асс-таг лардан фойдаланилади.
  • сми (смил) — СГМЛ асосида матнли таглавҳалар. Матнни ўзгартириш учун ҲТМЛ ва CСС нинг деярли барча имкониятларни қўллайди.
  • с2к — Сасами дастурларининг матнли таглавҳалар формати.
  • сса — Суб Статион Алпҳа дастурларининг матнли таглавҳалар формати. Символларнинг жойлашуви, ранглар бериш, ҳарф ўлчами, гарнитурасини ўзгартиришни қўллайди; символлар мутаносиблиги ёрдамида мураккаб видеоэффектлар (соя, ҳаракат, бурилиш ва ҳоказолар) қўллашга рухсат беради; матнни бир нечта турли кодировкаларда яратиш мумкин.
  • асс — Адванcед Суб Статион Алпҳанинг матнли таглавҳа формати (биринчи Медуса дастурида реализация қилинган), кейинчалик сса кўринишида ривожланган.
  • суб/идх — пререндер (график) таглавҳалар иккилик формати, махсус дастурлар ёрдамида ДВД дан олинган. Бундай таглавҳалар видеога ДиреcтШоw-филтрлари ВСФилтер (олдинги номи ВобСуб) ёрдамида боғланиши мумкин.

Перспектив (истиқбол) форматлари

  • Тимед Техт (ТТ) — ХМЛ асосидаги формат, W3C Консорсиум ишлаб чиққан.