Taham
Таҳам — Қашқадарё вилояти, Ғузор туманидаги қишлоқ.
Номининг келиб чиқиши
Таҳам қишлоғининг номи турли талқинлар билан изоҳланган. Баъзи манбаларга кўра, ном „таъм“ сўзининг ўзгариши ҳисобланади. Қишлоқ қадимда бироз баланд жойда жойлашган ва Деҳқонобод дараларидан оқиб келган сув жуда шор бўлган, ичишга яроқсизлиги боис, шор таъмли сув бор жой — Таъм, яъни Таҳам деб аталган. Бу изоҳ илмий асосга эга эмас.
Бошқа бир талқинга кўра, қишлоқ номи Тагоб сўзидан олинган. Халқ нутқида тагоб — тоғ қуйиси ёки даранинг этаги маъносини билдиради. Тоғ дараларининг қуйи қисмида жойлашган қишлоқни тагоби деб аташ одати мавжуд бўлган. Шу сабабли қишлоқ номи Тагобдан Таҳам шаклига ўтган. Бу талқин ҳам илмий асосга эга эмас.
Этноним ва тотем талқини
Таҳам номига яқин Таган исми ҳам мавжуд. Таган исми ўзбекларда кам учрайди, аммо туркман халқида кенг тарқалган бўлиб, Таган, Таганов каби машҳур шахслар мавжуд. Таган сўзи „тўғон“ сўзидан келиб чиққан бўлиши мумкин. Ўзбек тилида тўғон — дамба, ариқ, канал каби сув тақсимлагични билдиради, шунингдек лочин туридаги қушни ҳам ифодалайди. Тотем тизимида тўғон қуши муқаддас саналган, унинг номи қабила ва уруғ номларига, кейинчалик эса кишилар исмларига асос бўлган.
Номнинг фонетик ўзгариши
Қишлоқ номи этнонимдан келиб чиққанидан сўнг, унинг товуш таркибида ўзгариш юз берган: Тўғон → Туған → Туғам → Туҳам → Таҳам. Шу тариқа қишлоқ номи ҳозирги шаклини олган.
Манбалар
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |