Tahnik
Таҳник (تَحْنِيكِ) - исломда янги туғилган чақалоқнинг оғзига асал, ширинлик ёки сиқилган хурмо тегизиш маросими[1][2]. Одатда хурмо тақводор киши томонидан чайнаш орқали юмшатилиб, чақалоқнинг танглайига суртилади[3]. Арабча ҳанак (حنك) сўзи, (коплик шакли аḥнāк (احناك)), танглай деган ма’нони билдиради, таḥнīк сўзи шундан олинган[4].
Муҳаммад алайҳиссалом даврларида мусулмонлар янги туғилган чақалоқларини таҳник қилишлари учун у зотнинг ҳузурига олиб келардилар[5][6].
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Анас, онангнинг олдига бориб: “Ўғлингнинг киндигини кесганингдан кейин унга ҳеч нарса татитмай туриб, менга юбор”, – дедилар”, дегин” – дедилар. У (онам) болани икки қўлимга қўйди. Мен уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келтириб қўйдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга учта Ажва хурмоси келтир”, – дедилар. Мен келтирдим. У зот уларнинг данагини олиб ташлаб, оғизларига солиб, чайнадилар ва боланинг оғзини очиб, солдилар, бола тамшана бошлади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ансорий-да, хурмони яхши кўради!” – дедилар. Сўнгра: “Онангга бориб, “Аллоҳ сенга бундан барака берсин ва уни яхши ҳамда тақводор қилсин”, – деб айт”, – дедилар”[7].
Таҳник оғиз мушакларини машқ қилдиради ва оғизда қон айланишига ёрдам беради, бу эса, чақалоқнинг она сутини сўриши ва қабул қилишига ёрдам беради. Таҳник янги туғилган чақалоқларда неонатал гипогликемиянинг олдини олишда ҳам муҳим ҳисобланади[8].
Манбалар
- ↑ Wорлд фаитҳс, Теач ёурселф - Ислам. Бй Руқаийяҳ Мақсоод. ИСБН 0-340-60901-Х. Паге 173.
- ↑ „АҚИҚАҲ - Исламиc Сервиcес“. 2009-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-март.
- ↑ Саҳиҳ Муслим, Бк25; нумбер 5339: Китаб ал-Адаб
- ↑ Ҳанс Wеҳр Диcтионарй
- ↑ „Дутиэс тоwард ёур чилдрен“. 2010-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-март.
- ↑ „Дарул Гҳуфран Мосқуэ » Таҳник“. 2010-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-март.
- ↑ Китаб ал-Адаб (Боок оф Этиқуэтте) Ḥадīтҳ 5340 (Боок 39; Ḥадīтҳ 5736)
- ↑ „Эффеcт оф Таҳнеэк он Ҳйпоглйcемиа ин Неwборн Инфанц - Фулл Техт Виэw - CлиниcалТриалс.гов“ (инглизча). cлиниcалтриалс.гов. Қаралди: 7-апрел 2020-йил.