Таиз, Таизз — Яман Республикасининг жан. қисмидаги шаҳар. Таиз вилоятининг маъмурий маркази. Сабр тоғлари этагида, 1200 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 318 минг киши (1990й.лар ўрталари). Мамлакатнинг жан. қисмидаги савдотранспорт маркази. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Пластмасса ва алюминийдан турли буюмлар, металл идишлар ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган.

Т. ўрта асрларда Яманнинг йирик савдо шаҳарларидан бири эди. ХВИИИ асрга келиб ўз мавқеини йўқотди. 1962-йилгача Яман имомининг қароргоҳи бўлган. Меъморий ёдгорликлардан алМузаффар маежиди (ХИИИ—ХИВ асрлар), алАшрафия маежиди (ХИИИ аср) ҳамда шаҳар девори ва бошқа сақланган.