Tajin

Тажин ёки тагин (Кабилск таǧин) — Мағриб мамлакатларида машҳур бўлган гўшт ва сабзавотли таом. Шунингдек, мазкур таом тайёрланадиган махсус идишдир.
Идиш
Тажин аввалдан баланд конуссимон қопқоқ билан маҳкам ёпиладиган катта сопол идиш бўлган.
Таом бир неча соат давомида димланади. Бу жараёнда кўтарилган буғ қопқоқнинг юқоридаги нисбатан совуқ қисмида конденсацияланади ва пастга қайтиб тушади.
Пастки қисмда конденсацияланган суюқлик идишидан буг 'ва таом исининг ташқарига тарқалишига тўсқинлик қилади.
Бундай идишларнинг келиб чиқишини юқори ҳароратли иқлим тақазо қилган.
Таом
Марокаш ва Жазоир

Марокаш ва Жазоирда тажин ҳайвон ёки паррандаларнинг йирик суякли гўштлари ва сабзавотлар (помидор, картошка, бақлажон, пиёз)дан тайёрланади. Турли хил зираворлар, асал, мевалар, резаворлар солинади. Гўшт қовурилмайди (ёки узоқ димлангангач, бир оз қовуриб олинади). Сабзавот, гўшт ва зираворлар тажинга солинади, сув қўшилмайди. Ниҳоятда паст оловда бир неча соат давомида ўзидан ажраладиган шўрвасида пиширилади[1].
Тунис
Тунис тажини омлетга ўхшаб кетади. Гўшт ёки парранда гўшти майда тўғралиб, унга қуюқ масса берувчи (ловия, нўхат, картошка) маҳсулот қўшилади ва паст оловда димланади. Сўнг зираворлар, пишлоқ ва тухум солинади. Массани чуқур сопол идишга ўтказиб, печда ёки духовкада усти бироз қотгунигача пиширилади.
Мағриб яҳудийлари
Тажин- Магриб яҳудийлари (Сефардлар) ошхонасининг муҳим қисмидир[2]. Марокаш, Жазоир, Тунис ва Ливиялик яҳудийларнинг Сефард ошхонасида кенг тарқалган. Шунингдек, у Франсия, АҚШ ва албатта Исроилнинг Сефард жамоаларида севиб истеъмол қилинади. Кўпинча Шаббат ва яҳудийларнинг бошқа байрамларида дастурхонга кускус билан бирга тортилади[3].
| Тажин ҳақида Википедиянинг қардош лойиҳаларида кўпроқ билиб олинг | |
| Маъно ва таржималари Викилуғатда | |
| Медиа файллар Викиомборда | |
| Таълим ресурслари Викиверситетда | |
| Хабарлар Викиянгиликларда | |
| Иқтибос, мақол ва маталлар Викииқтибосда | |
| Асарлар матнлари Викиманбада | |
| Китоб ва дарсликлар Викикитобда | |
Манбалар
- ↑ „"Тажин подают гостям как блюдо номер один"“ (ру). «Коммерсантъ» (2009-йил 11-сентябр). Қаралди: 2019-йил 17-май.
- ↑ Анне Cоҳен, Сигал Самуэл30-сентабр 2014-йил. „9 Сепҳарди Дишес Тҳат Wон’т Маке Буззфеэд Гаг“ (эн). Тҳе Форwард. Қаралди: 2021-йил 27-май.
- ↑ „Ёу Дон’т Неэд а Cлай Пот то Маке а Делиcиоус Тагине“ (эн). Слате Магазине (2014-йил 24-сентябр). Қаралди: 2021-йил 27-май.
Марокан таомлари Тунис таомлари Идиш
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |