Тажвид — Қур’онни қироат билан ўқиш; бундай ўқиш тартиби ва тегишли Қур’он илми (илм ат-Тавжид)- Тавжид қадимдан ижро санъати ҳисобланган, уни асосан профессионал қорилар эгаллашган ва у авлоддан авлодга ўтган; унинг энг содда усуллари бошланғич мактаб ва мадрасаларда ўқитилган. Тажвиднинг уч тури фарқланади: секин (тартил), тез (хадр) ва ўрта (тадвир) маромда ўқиш. Тажвидга кўплаб рисолалар бағишланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ИСЛОМ ЭНСИКЛОПЕДИЙАСИ „Ўзбекистон миллий энциклопедияси“. Давлат илмий нашриёти, 2004.