Taka

Така, теке — туркман кабилаларидан бири. Такалар ХВИИ—ХВИИИ-асрларнинг 1ярмида Болхон тоғи водийсида, Хоразмда ва Амударё бўйларида яшаган ва уларнинг катта бир қисми Тажан воҳасини эгаллаган. Такаларнинг асосий қисми ХВИИИ-аср охири — ХИХ-асрнинг бошларида Ахалтака ва Мургоб водийларига кўчган. Марвни ХИХ асрнинг ўрталарида эгаллаган. Т.лар 2 гуруҳга: отамиш (бег, аноули ва векил номли йирик уруғларга) ва тўхтамишга бўлинган. 1897-йилда Т.лардан Мурғоб воҳасида 20 минг хўжалик, Тажан ва Қааҳқада 7 минг хўжалик, Ахалияда 9 минг хўжалик бўлган. Т.лар деҳқончилик ва чорвачилик билан шутулланган. ХИХ асрнинг бошида Т.лар бошқа туркман қабилалари билан аралашиб, туркман халқи таркибига сингиб кетган (қаранг Туркманлар).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |