Tegin
Тегин, такин (туркийча) 1) ҳунлар даврида ябғудан кейинги 2 олий даражали мансаб; 2) Ғарбий ва Шарқий Турк хоқонлигида (ВИ—ВИИИ аср) ҳукмдор — қаған (хоқон)дан кейинги 2 олий лавозим, яъни тахт вориси, қомондон.
Айни чоғда давлат бошлиғи фарзандлари — хонзодалар исмига қўшиб айтиладиган шарафли унвон. (мас., Қултегин, Йўллуғ тегин ва бошқалар); 3) Қорахонийлар салтанатида Т. — хонзода, муайян мулкка эгалик қилган, ҳарбий ҳаракатларда қўшинни бошқарган. Шарқий Турк давлатлари (уйғурлар ва қорахонийлар)да Т. "хонзода" маъносида мўгуллар босқинига қадар мавжуд бўлган; 4) Сомонийлар, Ғазнавийлар ва Салжуқийлар лашкарида узоқ муддат хизмат қилиш эвазига юксак мартабаларга эришган ғулом. Хусусан, Маҳмуд Ғазнавийнинг отаси — Сабуктегин субоши — лашкарбоши даражасигача кўтарилган. Хоразмшохлар бобокалони Ануштегин дастлаб салжуқий Билгатегиннинг ғуломи бўлган. Сомонийлар қўшинида кейинчалик сипоҳсолар унвонини эгаллаган Алптегин ҳам турк ғуломларидан бўлган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |