Takrorlash
Такрорлаш (психологияда) — муайян билимлар, материаллар, ақлий ҳаракатларнинг эсга туширилиши ва ўзлаштирилишига имкон берадиган жараён. Такрорлаш матндаги сўзларнинг маъносига қараб улар ўртасида фикрий алоқалар ўрнатиш, нарса ва ҳодисалар моҳияти ичидан янги муносабатларни очиш, у ёки бу фаолият усулларини инсон томонидан фаоллаштириш воситаси ҳисобланади. Такрорлашнинг бошқа бир вазифаси ҳаракат, кўникма ва малакаларни юзага келган вазиятларга биноан турлича мезонлар бўйича такомиллаштириш саналади. Такрорлаш юзасидан махсус танланган машкларни бажариш, ақлий ҳаракатлардан фойдаланиш ўзгарувчан шароитларда ҳам ижобий натижаларга эришишни таъминлайди. Т. натижасида шахе фикрмулоҳазаларини умумлаштириш, яхлитлаш, англаш хусусиятига эга бўлади. Ҳаракат, кўникма, малака ва машкларни кўп маротаба Т. эвазига улар автоматлашиш имкониятига эришади. Такрорлашда матнни яхлит, сидирғасига, қисмларга ажратиб, режага асосланиб, материаллар ичидан маънодош сўзларни танлаш, узлуксиз машқ қилиш воситаси билан алоқа, муносабат ўрнатилади. Т.нинг самарадорлиги кўп жиҳатдан маъноли ёки маъносиз материалларга, уларнинг осон ёки мураккаблигига, шахенинг кайфиятига, қизиқишига, интилишига, ёш хусусиятига боғлиқ.
Эргаш Ғозиев.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |