Taksodi
Таксоди, ботқоқ сарв (Таходиум) — таксодидошлар оиласига мансуб барг тўкадиган игнабаргли дарахтлар туркуми. Бал. 30–50 м, тана диаметри 12 м гача боради. Игнабарги майин, тасмасимон, учли, уз. 9–15 мм, кенглиги 1–2 мм, октабр ойида сарғайиб, куз ва қишда тўкилади. Шохшаббаси пирамидасимон, нафис, пастга эгилган. Пўстлоғи қизғишқўнғир. 500 йилдан кўпроқ яшайди. Ёругсевар ўсимлик, тез усади. 10й.дан бошлаб гуллайди ва мева беради. Уруғи ва каламчасидан кўпаяди. Оддий ботқоқ сарв (Т. дистичум) ва Мексика Таксоди (Т. муcронатум) турлари бор. Шимолий Американинг жануби-шарқида ботқоқлар ва денгиз бўйларида, 1400 — 2300 м баланд тоғларда ўрмонлар ҳосил қилиб ўсади. Манзарали дарахт сифатида жаҳондаги кўпгина мамлакатларда, шу жумладан, Кавказнинг Қора денгиз бўйларида, Украинанинг жанубиғарбий қисми, Ўрта Осиёда экилади. Ёғочи чиришга бардошли, қурилишда, мебел ва турли асбоблар ясашда ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |