Talab qonuni

Талаб қонуни — бу микроиқтисодиётдаги асосий тамойил бўлиб, нарх ва талаб миқдори ўртасида тескари боғлиқлик мавжудлигини таъкидлайди. Бошқача айтганда, "бошқа барча омиллар ўзгармас деб фараз қилинганда, товар нархи ошса (↑), талаб қилинган миқдор камаяди (↓); аксинча, товар нархи пасайганда (↓), талаб миқдори ошади (↑)[1]. Маршалл Алфред буни қуйидагича ифодалаган: „Агар биз бирор шахснинг муайян товарга бўлган талаби ошди десак, бу унинг аввалгига қараганда айнан шу нархда ундан кўпроқ сотиб олишини, ҳамда юқорироқ нархда ҳам камида аввалгидек миқдорда харид қилишга тайёр эканини англатади“[2]. Бироқ, талаб қонуни фақат сифат жиҳатдан хулоса беради, яъни у талаб миқдорининг қайси йўналишда ўзгаришини кўрсатади, бироқ бу ўзгаришнинг қанчалик катта ёки кичик бўлишини аниқлаб бермайди. Талаб қонуни талаб эгри чизиғи деб аталадиган график билан ифодаланади, бунда х ўқида талаб миқдори ва й ўқида нарх кўрсатилади. Талаб қонунига кўра, талаб эгри чизиқлари таърифан пастга оғиб боради. Талаб қонуни, шунингдек, иқтисодиётда ресурсларнинг самарали тақсимланишини мувозанатли нарх ва миқдор орқали аниқлаш учун таклиф қонуни билан биргаликда ишлайди.
Умумий кўриниши
Иқтисодчи Алфред Маршалл талаб қонунининг график тасвирини ишлаб чиққан[2].Ушбу график тасвир ҳозирги кунда ҳам иқтисодиётдаги турли тушунчалар ва назарияларни аниқлаш ҳамда тушунтиришда қўлланилади. Талаб қонунининг оддий изоҳи қуйидагича: барча омиллар ўзгармас бўлган шароитда, нарх юқори бўлса, истеъмолчилар товарнинг камроқ миқдорини талаб қиладилар ва аксинча. Талаб қонуни нархларни белгилаш, давлат сиёсатини шакллантириш каби вазиятларида қўлланилади. Талаб қонуни таклиф қонуни билан биргаликда мувозанат нархи ва мувозанат миқдорини аниқлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, талаб ва таклиф қонуни нима учун товарлар маълум нарх даражасида баҳоланиши ва сотилишини тушунтиради. Шунингдек, улар бизга арзон деб ҳисобланган товар ёки активларни сотиб олиш (ёки қиммат сотиш) имкониятларини аниқлашга ёрдам беради[3]. Талаб деганда талаб эгри чизиғи тушунилади. Талабнинг ўзгариши талаб эгри чизиғининг силжиши билан ифодаланади. Талаб қилинган миқдор эса талаб эгри чизиғининг маълум бир нуқтасига тегишли бўлиб, у маълум бир нархга мос келади. Шундай қилиб, талаб миқдорининг ўзгариши мавжуд талаб эгри чизиғи бўйлаб ҳаракатни англатади. Бироқ талаб қонунидан баъзи истиснолар ҳам мавжуд. Масалан, нон нархи ошса, унга бўлган талаб камаймайди. Талаб қонунидан истиснолар одатда Гиффен товарлари ва Веблен товарларига мос келади, бу қуйида батафсил тушунтирилади.
Тарихи
Талаб қонуни биринчи марта Чарлз Давенант (1656-1714) ўзининг „Савдо мувозанатида одамларни фойда олувчи қилишнинг эҳтимолий усуллари“ (1699) иншосида баён этилган[4]. Бироқ, Грегори Кинг (1648-1712) талаб қонунини намойиш этганида, уни тушуниш ва ундан фойдаланиш ҳолатлари анча олдин содир бўлган. У буғдой нархи ва ҳосил ўртасидаги боғлиқликни ифодалаган, бунда натижалар агар ҳосил 50 фоизга пасайса, нарх 500 фоизга ошишини кўрсатган. Бу талаб қонунини ва унинг эластиклигини кўрсатиб берди[5]. 1890-йилда „Иқтисодиёт тамойиллари“да Алфред Маршалл талаб ва таклифни ягона таҳлилий асосга келтирди. Талаб эгри чизиғининг шаклланиши нафлилик назарияси билан таъминланган бўлса, таклиф эгри чизиғи харажатлар билан аниқланган. Талаб ва таклиф эгри чизиғи ғояси бугунги кунда ҳам бозор мувозанатини ривожлантириш ва бошқа турли иқтисодий назария ва консепсияларни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Ничолсон, Wалтер; Снйдер, Чристопҳер. Миcроэcономиc Тҳеорй: Басиc Принcиплес анд Эхтенсионс, 11, Масон, ОҲ: Соутҳ-Wестерн, 2012 — 27,154-бет. ИСБН 978-111-1-52553-8.
- ↑ 2,0 2,1 Маршалл Абҳишек, Алфред. Элеменц оф эcономиcс оф индустрй. Лондон: Маcмиллан, 1892 — 77, 79-бет.
- ↑ Ҳаес, Адам „Лаw оф Деманд Дефинитион“ (эн). Инвестопедиа. Қаралди: 2021-йил 21-апрел.
- ↑ Cреэдй, Жоҳн (1986). "Он тҳе Кинг-Давенант "Лаw" оф Деманд1" (эн). Сcоттиш Жоурнал оф Политиcал Эcономй 33 (3): 193–212. дои:10.1111/ж.1467-9485.1986.тб00826.х. ИССН 1467-9485. ҳттпс://онлинелибрарй.wилей.cом/дои/абс/10.1111/ж.1467-9485.1986.тб00826.х.
- ↑ „А Верй Бриэф Ҳисторй оф Деманд анд Супплй“. Wортҳwҳиле Cанадиан Инитиативе. Қаралди: 2021-йил 21-апрел.
Адабиётлар
- Бусыгин В. П., Желободько Е. В., Цыплаков А. А.. Микроэкономика: третий уровень: в 2 томах. Новосибирск: Издательство СО РАН, 2008. ИСБН 978-5-7692-0976-5.
- Вариан Хэл Р.. Микроэкономика. Промежуточный уровень. Современный подход. Учебник для вузов. ЮНИТИ, 1997. ИСБН 5-85173-072-2.