Talal Eid
Талал Эид (арабча: مام طلال عید) (1951-йилда туғилган) – ливанлик имом, мусулмонларни террорчи сифатида кўрсатишга қарши курашган ва АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси комиссари лавозимида ишлаган.
Биографияси
Талал Эид 1951-йилда Ливанда туғилган. 1974-йилда Қоҳирадаги ал-Азҳар университетининг ислом ҳуқуқи факултетини тамомлаган[1][2]. 2005-йилда Массачусец штатининг Кембриж шаҳридаги Гарвард илоҳиёт мактабида илоҳиёт фанлари доктори даражасини олган[3]. Диссертацияси „Америка мусулмонлари тажрибасида никоҳ, ажралиш ва болаларни васийлик қилиш: диний, ижтимоий ва ҳуқуқий мулоҳазалар“ деб номланган[2].
Ливан урушини қўллаб-қувватлашни истамаганидан сўнг, Ислом олами уюшмасига номзод қилиб кўрсатилган. 1982-йилда Эид Янги Англия Ислом марказининг директори ва Массачусец штатидаги Қуинcй шаҳридаги Квинси масжидининг имоми бўлган[4].
2005-йил 30-июлда фраксиявий кураш туфайли масжидни тарк этган. 2005-йилда Эид Бостон ислом институтининг имом-хатиби ва ижрочи директори бўлган. 2015-йилгача бу лавозимда ишлаган[5][5][6].
11-сентябр хуружларидан сўнг Эид мусулмонларни террорчи сифатида кўрсатишга қарши курашиш учун кўплаб ўрта мактаблар, черковлар ва жамоат ташкилотларига ташриф буюрган[7].
2007-йил 15-майда Президент Георге W. Буш томонидан Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссиясига тайинланган биринчи мусулмон уламоси бўлган. 2011-йил июнгача комиссар сифатида ишлаган[8][5].
2015-йил июн ойида Буюк Толедо Ислом марказининг имоми ва диний ишлар бўйича директори бўлган[5].
Манбалар
- ↑ Эcк. „А Мосқуэ ин Массачусетц“. 2006-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 2,0 2,1 „Имам Талал Эид | Тҳе Ҳуффингтон Пост“. www.ҳуффингтонпост.cом. Қаралди: 2016-йил 16-ноябр.
- ↑ Абел. „Қуинcй имам беcомес фирст Муслим cлериc он УС религион панел“. Бостон Глобе (2007-йил 16-май).
- ↑ Пиндйcк. „ИСЛАМИC РАДИCАЛИЗАТИОН ИН МАССАCҲУСЕТТС“. Интернатионал Институте фор Cоунтер-Террорисм (wинтер–спринг 2013). Қаралди: 2016-йил 16-ноябр.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „Тҳе Имам | Тҳе Исламиc Cентер“. иcгт.орг. 2017-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-ноябр.
- ↑ „Департмент оф Студент Лифе | Брандеис Университй“. 2009-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 8-май.
- ↑ Жоурнал, Роберт Томшо Стафф Репортер оф Тҳе Wалл Стреэт. „Ан Имам Флед Террор ин Лебанон, Бут Ноw Феарс Аттаcкс ин Қуинcй“. Wалл Стреэт Жоурнал (2001-йил 19-сентябр). Қаралди: 2016-йил 16-ноябр.
- ↑ Абел. „Қуинcй имам беcомес фирст Муслим cлериc он УС религион панел“. Бостон Глобе (2007-йил 16-май).
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |