Talas jangi
Талас жанги — Талас (Тароз) дарёси бўйида араб ва хитой қушинлари ўртасида юз берган ҳал қилувчи жанг (751). ВИИИ асрнинг 1 ярмида Тан империяси Буюк ипак йўлини эгаллаш ва бу йўлдаги давлатларни ўзига бўйсундириш учун бир неча бор урушлар қилган. Мовароуннаҳрдаги мураккаб ички аҳвол (арабларга қарши халқ қўзғолонлари), Фарғона ҳокимининг Чоч ҳокимига қарши курашида Хитойдан ёрдам сўрагани бу юришларга баҳона бўлган. Тан давлати 750 йил миллати корейс бўлган Гао Сянчжи (Гав Шанчжи) қўмондонлигида катта қўшин жўнатган. Бу қўшин фарғоналиклар билан иттифоқликда Чочни олиб вайрон қилган, катта ўлжа (туялар, отлар, олтин, кумуш)ни қўлга киритган. Чоч қокими қатл қилинган, унинг ўғли араблардан ёрдам сўраган. 751 йил июл ойида арабларнинг Зиёд ибн Солиҳ қўмондонлиги остидаги қўшини Гао Сянчжининг хитойлар, фарғоналиклар, қашқарликлар, кучарликлар ҳамда қарлуқлардан иборат йирик қўшини (араб манбаларига кўра 100 минг киши) билан Талас дарёси бўйида тўқнашган. Талас жанги 5 кун давом этган. Тўқнашув жараёнида Тан армияси таркибидаги қарлуқлар арабларга қарши курашдан бош тортган ва хитойликларнинг аръергардига зарба берганлар. Хитой қўшини бутунлай яксон қилинган. Гао Сянчжи ёрдамчилари Ли Сие ва Дуан Шоушилар билан бирга зўрға қочиб қутилган. Ибн ал Асирнинг ёзишича, хитойликлардан 50 минг киши ўлдирилиб, тахминан 20 минг киши асир олинган. Асирга тушган Хитой жангчилари орасидан танлаб олинган ҳунармандлар Самарқандга келтирилган. Улар Самарқандда қоғоз ишлаб чиқариш. саноатини янада ривожланишига муносиб ҳисса қўшганлар. Хитойлик хунармандлар ҳатто Месопотамия шаҳарларига ҳам келтирилган. Талас жанги Марказий Осиё халқлари тарихида ўта муҳим рол ўйнайди. У Тан империясининг Ўрта Осиё худудини эгаллаш йўлидаги тажовузкорона сиёсатига узилкесил чек қўйган. Аммо бу Ғарб билан Шарқ ўртасидаги савдо алоқаларини бугунлай узилишига олиб келмаган.
Талас жанги 751 — Талас водийсида бўлиб ўтган жанг. (Хозирги Қозог'истон ва Қирг'изистон) ҳудудида Аббосийлар халифалиги (Қутайба ибн Муслим) ва Тан хитойлари ўртасида О'рта Осиё ҳудудини назоратга олиш учун бўлиб ўтган. Араб отлиқ аскарлари Хитой суворийларини тўлиқ мағлубиятга учратишган.
Жанг натижасида Тан империясининг ғарбга бўлган юруши тўхтатилди. Шу билан бирган Хитой саркардалари Арабларга етарлича қаршилик кўрсатиши натижасида, вақтинчалик уларнинг шарқга бўлган юруши тўхтатилди.
Натижа
- Қарлуқлар эркин юрт тузишди.
- Ислом туркийлар орасида тарқала бошлади.
- Қоғоз ишлаб чиқариш технологияси туркиялар орқали арабларга ўтди.Улар орқали эса ғарбга.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |