Талашқонтепа И — кўҳна шаҳар (милоддан аввалги ВИ—ИВ асрлар). Шеробод (Сурхондарё)дан 15 км жан.ғарбда жойлашган. Т.нинг тарҳи айлана шаклида, диаметри 130 м, майдони 1,6 га дан кўпроқ. Қалинлиги 5 м га яқин бўлган пахса ва тўғри бурчакли хом ғиштлардан қад кўтарган девор билан ўраб олинган. Деворда диаметри 5 м дан кўпроқ бўлган 15 та айлана миноралар қурилган. Т.да турли йилларда Э. В. Ртвеладзе, А. С. Сагдуллаев, Ш. Р.Пидаев, Ш. Б.Шайдуллаев каби археологолимлар тадқиқот ишлари олиб боришган. Қазишлар натижасида силиндрсимон идишлар, кремний ва жездан ишланган ўқ учлари, ўғир дасталари, қирғичлар, кайроқтошлар ва деҳқончилик билан боглик бўлган буюмлар топилган.