Talgat Nigmatulin
| Талгат Қодирович Нигматулин | |
|---|---|
| Таваллуди |
5-март 1949-йил |
| Вафоти |
11-феврал 1985-йил (35 ёшда) Вилнюс |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | киноактёр |
| Фаолият йиллари | 1967—1985 |
Талгат Қодирович Нигматулин (1949-йил 5-март, Ўш вилояти, Қизил-Қия шаҳрида — 1985-йил 11-феврал, Вилнюс) — совет киноактёри, “ХХ аср қароқчилари”, “Том Соернинг саргузаштлари ва Геклберри Финн”,"Бўри уяси" филмлари билан машҳур.
Таржимаи ҳол
Болалик даври
Нигматулин Талгат Қодирович 1949-йил 5-мартда татар-ўзбек оиласида туғилган[1]. Бир қанча манбаларда келтирилишича, Талгат Нигматулин Қирғизистон ССРнинг Ўш вилояти Қизил-Қия шаҳрида туғилган, лекин шундай тахминлар борки, у Ўзбекистон ССР пойтахти Тошкент шаҳрида туғилган. Талгат бир ёшга тўлганида оиласи билан Қизил-Қия шаҳрига кўчиб ўтди. Аммо актёр бир неча интервюларида Тошкентда туғилганлигини та’кидлаб ўтган. Унинг болалик йиллари синовли кечди. Талгатнинг отаси кончи эди. У икки ёшга тўлар-тўлма отаси фожиали тарзда вафот этди. Талгат балоғат вақтида турли жойларда ишлай бошлаган: шакар заводида, поябзал дўконида. Унинг онаси мактаб директори эди, аммо шунга қарамай, оила ночор аҳволда яшаган. Онага икки ўғилни тарбиялаб вояга етказиш қийин эди, шунинг учун Талгат болалар уйига топширилди.
У индамас, одамови ва уятчан бўлиб ўсди. Боланинг соғлиғи унчалик яхши бўлмаган, сабаби у гўдаклик чоғида рахит касаллигига чаланганди. Тенгқурлари билан ўйнаганда одатда кўз ёшлар, кўкаришлар ва зарбалар, ба’зан эса ундан ҳам жиддий жароҳатлар билан якунланарди. Бир марта пионерлар оромгоҳида бир қизни рақсга тушишга ундаганида, қийшиқ оёқли бола билан рақсга тушишни истамайди. Бундан қалби озорланган Талгат кўз ёшларини ҳеч ким кўрмаслиги учун даштга чиқиб кетади. Ва ўз-ўзига ва’да бериб нуқсонларини тўғирлашга киришади. Шу воқеа сабаб бўлиб, у бал рақслари, енгил атлетика, кейинчалик карате билан шуғулланишни бошлади. Нигматулин рус тилини ҳам мукаммал ўрганиб, Нигматулинлар оиласининг катта уй кутубхонасидан бемалол фойдаланади. Озгина вақт ўтгач, уни таниганларнинг барчаси рус тилида қанчалик тўғри ва адабий тилда сўзлаганига ҳайрон бўлишади. Ма’лум бўлишича, у тилни яхшироқ ўзлаштириш учун “Уруш ва тинчлик”нинг икки жилдлигини қўлда қайтадан ёзиб чиққан бўлади.
Та'лим даври
Мактабни тугатгач, Талгат С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтига ўқишга кириш учун Москвага кетди. Лекин у бу даргоҳга осонликча қабул қилинмайди, биринчи гал омади чопмагач, Талгат Москвани тарк этишни истамади сирк ва эстрада сан’ати билим юртига қабул қилинади.
Талгат у ерга енгил атлетикачи ва спорт билан шуғулланганлиги туфайли бажонидил қабул қилишди. У сирк билим юртида таҳсил олаётганда курашга жиддий қизиқиб қолади ва спортдаги даражага ҳам эришади.
Ўшанда ҳам Талгатнинг хушбичим кўриниши ва шубҳасиз исте’доди ҳам бор эди. Кўп ўтмай, у 1967-йилда "Қўмондон ҳақида баллада" филмида Оқ гвардия зобити ролига таклиф қилниб, тезда "Мосфилм" э’тиборига тушади.
Талгатнинг энг катта орзуси режиссор бўлиш эди. У С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтига ўқишга кириб, Сергей Герасимов ва Тамара Макаровалар қўл остида та’лим олади.
Бутунроссия давлат кинематография институтида Нигматулин таниқли актёр ва актрисалар билан бирга та’лим олди: Николай Еременко кичик, Вадим Спиридонов ва тўртта Наталя - Белохвостикова, Гвоздикова, Аринбасарова ва Бондарчуклар эди.
Ижодий фаолияти
1971-йилда Бутунроссия давлат кинематография институтини тугатгандан сўнг Талгат Нигматулин Тошкентга келиб, “Ўзбекфилм” киностудияси актёри бўлди. Сўнгра “Еттинчи ўқ” (1972), “Учрашувлар ва айрилиқлар” (1973), “Тожикфилм” киностудиясида суратга олинган “Сиёвуш ҳақида эртак” (1976) филмларида илк ролларини ижро этди.
Нигматулин ижодининг яна бир жиҳати кенг оммага унчалик яхши таниш эмас – Талгат ҳикоя ва ше’рлар ёзган. Актёр барча бўш вақтини уйда ўтказиб фақат ижод билан машғул бўлди. Нигматулиннинг бир қанча ҳикоялари Тошкентда нашр этилган, ҳатто биринчи китоби чиққан. У машҳур "Рус қайинлари" қўшиғи сўзининг муаллифи.
Ссенарий муаллифи Оделша Агишев Талгат ижодидаги ба’зи нарсаларни ўқигач, СССР Давлат кинематографияси қошидаги ссенарий муаллифлари ва режиссорлар олий курсларига ўқишга киришни маслаҳат берди. Ўша йили афсонавий режиссор Витаутас Жалакявичус курсларни йиға бошлаганди. Интервюда Нигматулин шундай деди: “Мен бу ажойиб режиссордан ҳаётимда ҳам, ижодимдан ҳам кўп қарздорман”. 1978-йилда эса Талгат ушбу курсларни муваффақиятли тамомлади.
Агар Талгат Нигматулиннинг илк роллари кичик ва иккинчи даражали бўлса ҳам, унинг Николай Еременко билан дўстлашиши туфайли унга бош ролларда ўйнаш таклифи берилди. Жумладан, биринчи совет жангари филми "ХХ аср қароқчилари" филмидаги Солиҳ роли. Режиссор Борис Дуров ушбу филмни суратга олиш учун Талгат ва Николай Еременко кичикларни таклиф қилди. Актёрлар ролга шунчалик киришиб кетишдики, улар ҳатто дублёр ва каскадёрлар ёрдамидан ҳам воз кечишди. Аммо филмни суратга олиш билан боғлиқ барча муаммолар филмнинг муваффақиятли чиққани билан якунланди. Филм намойишларида навбатнинг кети узилмагани учун кассабоп филм бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Нигматулин 1985-йил 11-февралда ҳаётига таҳдид солувчи жароҳатлар туфайли вафот этади.
Нигматулиннинг жасади 119 маротаба тан жароҳати билан етказилган ҳолда ҳаммомдан топилган. Жасади кўриб бўлмас даражада бўлгани учун ҳам рафиқаси Венера уни куйдиришга қарор қилди. Кремасия Каунасда бўлиб ўтган. актёр кули Тошкентдаги Чилонзор ота қабристонига дафн қилинган.
Манбалар
- ↑ Талгат Кадырович Нигматулин // Сайт «Актёры советского и российского кино»
Адабиётлар
- Г. Фролов. «Талгат Нигматулин: Загадочная судьба пирата ХХ века» // «Моя семья» № 38, 09.2007
- Словин Л. «Наваждение». (Повесть в документах)[сайт ишламайди]. В сборнике «Несколько дней из жизни следователя». Москва. «Юридическая литература». 1987.
- Словин Л. Детективный роман «Цапля ловит рыбу» (1988), где под вымышленными именами выведены организаторы секты и описываются обстоятельства, предшествующие гибели артиста.
Ҳаволалар
- «Талгат Кадырович Нигматулин» // сайт «Расследование», с фотографиями с кладбищ Ташкента
- «Талгат Нигматулин: гибель суперзвезды» — документальный фильм из цикла «Следствие вели» с Леонидом Каневским
- «Телепередача „Человек и Закон“. 1986. Дело об убийстве Талгата Нигматулина.»
- Талгат Нигматулин. Притча о жизни и смерти
- «Одержимые джинами» // Журналистское расследование обстоятельств и причин смерти Талгата Нигматулина.
- «Секта, убившая моего отца, орудует до сих пор!» — интервью с Саидом Дашук-Нигматулиным.
- Талгат Нигматуллин: как поиск просветления погубил главного злодея «Пиратов ХХ века» // Русская семёрка, апр 2019