Таллий / Тҳаллиум (Тл)
Атом рақами 81
Кўриниши оқиш-кумуш ранг
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
204,38(1) м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси 170 пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
589,4 кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Хе] 4ф14 5д10 6с2 6п1
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 145±7 пм
Ион радиуси (+1э) 164 (+3э) 102,5 пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
1,62
Электрод потенсиали Тл←Тл+ −0,338 В
Тл←Тл3+ 0,71 В
Оксидланиш даражаси 3, 2, 1

(заиф асосли оксид)

Термодинамик хоссалари
Зичлик 11,22 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими

36,32 Ж/(К·мол)

Иссиқлик ўтказувчанлик

46,1 Вт/(м·К)

Эриш ҳарорати

577 К

Эриш иссиқлиги

4,14 кЖ/мол

Қайнаш ҳарорати

1746 К

Қайнаш иссиқлиги

165 кЖ/мол

Моляр ҳажм

17,2 см³/мол

Кристалл панжараси
Панжара тузилиши

ёпиқ гексагонал

Панжара даври

3,460 Å

Панжара/атом нисбати

1,599

Дебе ҳарорати

96,00 К

81
Таллий
Тл
204,38
4ф145д106с26п1

Таллий (юн. Тҳаллос – яшил новда; спектрнинг ёрқин яшил чизиқларига кўра номланган, лот. Тҳаллиум), Тл – Менделеев даврий системасининг ИИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 81, атом массаси 204,37. 2 та барқарор изотопи: 2МТ1 (29,5%) ва 205Т1 (70,5%) ва 207Т1—2Ж"Т1 радиоактив изотоплари бор. 202Т1, 204Т1 радиоактив изотопи сунъий усулда олинган. Инглиз кимёгари Таллий Крукс 1861-йилда сулфат кислота здининг қўрғошин камерасидан чиқадиган балчиқни спектроскоп ёрдамида текшириб, номаълум элементга тааллукли яшил чизйклар борлигини кўрди. Кейинроқ франсуз кимёгари ТаллийТаллий Лами Таллийни илк бор металл ҳолда ажратиб олди ва унинг хоссаларини аниқлади.

Таллий тарқоқ элемент; Ер пўстининг масса жиҳатдан 4,510~5% ини ташкил қилади. Таллий минералларига лорандит ТлАсС2, крукезит (Си, Аг, Те)2Се, врбаит Тл (Ас, Сб)3 С5, гутчинсонит (Си, Аг, Тл)2 СПб2Ас2С3 ва 1958-йилда Ўзбекистондан топилган минерал авиценнит ЗТ12О32/е2О3 лар киради. Таллий кўпинча галлий ва индий б^н бирга учрайди. Таллий оғир металларнинг полиметаллик рудалари чиқиндиларини қайта ишлаб, соф Таллий эса унинг сулфати эритмасини электролиз қилиб олинади.

Таллий кумуш рангоқ металл, ҳавода тез оксидланади. Физик хоссаларига кўра қўрғошинга ўхшайди. Таллийнинг суюқланиш температураси 303,6°, қайнаш температураси 1457°, зичлиги 11,85 г/см3. Унинг қаттиқ ҳолатдаги 2 та (а, Р) модификацияси маълум. Таллий кимёвий фаол элемент. Кўпчилик металлмаслар билан бевосита бирикади, кислоталарда эрийди, ишқорлар билан реаксияга киришмайди. Таллий бирикмаларида 1 ва 3 валентли. Таллий гидроксид Т1ОН кучли асос. Таллий нитрат кислотада эриб, таллий нитрат Т1НО3 ҳосил қилади. Лекин хлорид кислотада оз эрийди. Таллийнинг 1 валентли бирикмалари барқароррок, ҳисобланади.

Таллийнинг ўзи ва унинг бирикмалари жуда заҳарли. Масалан, таллий сулфат Т12(СО4)3 кемирувчиларга қарши заҳарли модда сифатида ишлатилади. Таллий ва унинг бирикмалари оптик асбобларда, ярим ўтказгичлар техникасида, катализатор сифатида, антидетанатор ўрнида ишлатилади; таллий бромид билан таллий ёдиддан ташкил топган қаттиқ эритмаларнинг монокристаллари (Таллий хлорид ҳамда Таллий бромиднинг монокристаллари) инфрақизил нурларни ўзидан ўтказади. Таллий карбонат оптик шишалар синтезида, Таллийнинг ўзи селенли ток тўғрилагичлари таерлашда ишлатилади.

Таллий ҳайвон ва ўсимлик тўқимасида доимо бўлади. Тупрокда ўрта ҳисобда 10^5%, денгиз сувида 10"9%, ҳайвон организмида 410~5% миқдорда Таллий мавжуд. Одам бир кечакундузда овқат ва сув оркали 1,6 мкг, ғаво орқали 0,05 мкг Таллий олади. Таллий киши организмига нафас ва овқат йўли, тери орқали кириши мумкин. Таллийдан кучли зақарланган кишининг 1—2 суткадан кейин меъдаичаги (кўнгли айнийди, қусади, қорни оғрийди, ичи суради, ичи қотади), ўпкаси зарарланади, сочи тўкилади, авитаминоз пайдо бўлади. Жуда оғир заҳарланганда полиневрит, телбалик ва кўрмай қолиш ҳоллари учрайди. Таллий организмдан сийдик (72%) ва нажас (14%) билан чиқиб кетади.

Адабиёт

  • Парпиев ТаллийТаллий, Раҳимов ТаллийТаллий Муфтахов ТаллийҒ., Анорганик кимё, Таллий, 2003., Касўмова ТаллийТаллий, Биогенниэ элементў, Таллий, 1990.

Комил Тожиев.

Таллий (юнонча: θαλλός, таллос – „яшил навда“) кимёвий элемент бўлиб, белгиси – Тл, атом рақами эса – 81. Бу юмшоқ кулранг металл табиатда эркин ҳолда учрамайди. Ажратиб олинганида қалайга ўхшаб кўринади, бироқ ҳавода рангини йўқотади. Кимёгарлар Wиллиам Cроокес (талаффузи: Уилям Крукс) ва Cлауде-Аугусте Ламй (талаффузи: Клод-Огуст Лами) бир-биридан мустақил равишда таллийни 1861-йилда сулфат кислота қолдиғида кашф этишган. Улар янги ишлаб чиқилган атомик эмиссия спектроскопияси методи ёрдамида таллийни ёрқин яшил спектр чизиғи сифатида очишган. Номини Cроокес берган. Ламй эса таллийни электролиз ёрдамида ажратиб олган.

Таллий +3 ва +1 оксидланиш ҳолатларида ионли туз сифатида оксидланади. +3 ҳолати таллий гуруҳидаги бошқа унсурларга (бор, алуминий, галлий, индий) ҳам хос. Бироқ +1 ҳолати ишқор металлларни эслатиб, таллий(И) ионлари калий конларида топилишини ва ҳужайралар томонидан К+ ионлари каби ишлатилишини изоҳлайди.

Саноат миқёсларида эса таллий калий эмас, балки оғир металл сулфид конларида олинади. Олинган таллийнинг 60-70% электроникада, қолгани эса фармацевтика ва шиша саноатида ишлатилади.[1] У шунингдек инфрақизил детекторларда ҳам қўлланади. Таллий-201 радиоизотопи (ТлCл хлориди таркибида) кичик ҳажмларда безарар бўлиб, ядровий тиббиёт, хусусан велоэргометрияда ишлатилади.

Эрувчан таллий тузлари эса таъмсиз, лекин юқори даражада заҳарли, саноатда каламуш ва ҳашарот қиришда ишлатилади. Бундай заҳарни оз миқдорда истеъмол қилиш соч тўкилишига олиб келади ва маргимуш қаторида айрим мамлакатларда тақиқланган.[2]

Хоссалари

Таллий – жуда юмшоқ, эгилувчан ва хона ҳароратида пичоқ билан кесиш мумкин бўлган металл. Таллий металл ялтироқлигига эга бўлиб, ҳавода қўрғошинни эслатувчи кўкиш-кулранг тусга киради. Бундай ҳолатни олдини олиш учун, уни ёғга ботириб олиш мумкин. Узоқ вақт ҳавода қолдирилганда, оғир оксид қаватини ҳосил қилади. Сув таъсирида таллий гироксидини ҳосил қилади. Сулфат ва нитрат кислоталари таъсир эттирилганда сулфат ва нитрат тузлари ҳосил бўлади, хлорид кислотаси таъсирида эса эримайдиган таллий (И) хлорид қавати ҳосил бўлади..[3] Таллийнинг стандарт электрод потенсиали −0,34 га тенг бўлиб, темирникидан (-0,44) озгина баландроқдир.

Изотоплар

Таллий 25 та изотопга эга бўлиб, уларнинг атом массалари 184 дан 210 гачадир. Фақатгина 203Тл ва 205Тл изотоплари барқарор бўлиб, энг барқарор 204Тл радиоизотопининг ярим парчаланиш даври 3,78 йилга тенг.[4]

202Тл (ярим парчаланиш даври 12,23 кун) сиклотронда олиниши мумкин.[5] 204Тл эса ядровий реакторда барқарор таллийдан нейтрон фаоллаштириш усули орқали олиниши мумкин.[4][4][6]

201Тл (ярим парчаланиш даври 73 соат) электронларни ушлаб қолиш орқали парчаланади.

208Тл (ярим парчаланиш даври 3,05 дақиқа) табиатда учрайдиган торий парчаланиш занжиридан ҳосил бўлади.

Кимёвий хоссалари

Таллийнинг икки асосий оксидланиш даражалари бу +1 ва +3 дир. +1 оксидланиш даражасида таллийнинг кўпчилик бирикмалари калий ва кумуш бирикмаларига ўхшаб кетади (таллий (И)нинг ион радиуси 1.47 Å, калийники 1.33 Å, кумушники 1.26 Å). Шу сабабли таллий илк кашф этилган пайтда Европада (лекин Англияда эмас) ишқорий металл дея эътироф этилган.[7] Масалан, сувда эрувчан ва кучли ишқор бўлган таллий (И) гидроксиди карбонат ангидрид билан реаксияга киришиб, сувда эрийдиган таллий карбонатини ҳосил қилади. Ушбу карбонат сувда эрийдиган ягона оғир металл карбонатидир. Кумуш бирикмалари билан ўхшашлик таллийнинг галогенид, оксид ва сулфид бирикмаларида кузатилади. Таллий (И) бромид ёруғликка таъсирчан, сариқ, кумуш бромидга ўхшаш бирикма. Қора рангли таллий (И) оксиди ва таллий (И) сулфидлари эса кумуш оксиди ва кумуш сулфидларига ўхшаб кетади.

+3 оксидланиш даражасига эга бўлган таллийнинг бирикмалари эса тегишли алуминий (ИИИ) бирикмаларига ўхшаб кетади. Улар ўрта кучли оксидловчи хусусиятга эга бўлиб, Тл3+ + 3 э- → Тл(с) учун қайтарилиш потенсиали +0,72 волтга тенг. Таллий (ИИИ) оксиди қора рангли қаттиқ модда бўлиб, 800 °C дан ошиқ температурада таллий (И) оксиди ва кислородга парчаланади.[3]

Табиатда тарқалиши ва саноатда олиниши

Таллий Ер юзида 0.7 мг/кг,[8] миқдорида, асосан калийли минераллар шаклида лой, тупроқ ва гранит таркибида учрайди. Аммо, иқтисодий жиҳатдан бу манбалар таллий олиниши учун етарли эмас. Амалий мақсадлар учун ишлатиладиган таллийнинг асосий манбаси бу мис, рух, қўрғошин ва бошқа металл сулфидларининг конларидир.[9][10]

Манбалар

  1. ↑ „Чемиcал фаcт шеэт — Тҳаллиум“. Спеcтрум Лабораториэс (Април 2001). 2008-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 2-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-02-21 санасида архивланган)
  2. ↑ Ҳасан, Ҳеатҳер. Тҳе Борон Элеменц: Борон, Алуминум, Галлиум, Индиум, Тҳаллиум. Росен Публишинг Гроуп, 2009 — 14-бет. ИСБН 978-1-4358-5333-1. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Ҳоллеман, Арнолд {{субст:ФУЛЛПАГЕНАМЕ}}; Wиберг, Эгон; Wиберг, Нилс „Тҳаллиум“, . Леҳрбуч дер Анорганисчен Чемиэ, 91–100 (Герман), Wалтер де Груйтер, 1985 — 892–893-бет. ИСБН 3-11-007511-3. 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Ауди, Георгес; Берсиллон, {{субст:ФУЛЛПАГЕНАМЕ}}; Блачот, {{субст:ФУЛЛПАГЕНАМЕ}}; Wапстра, {{субст:ФУЛЛПАГЕНАМЕ}}{{субст:ФУЛЛПАГЕНАМЕ}} (2003). „Тҳе НУБАСЕ Эвалуатион оф Нуcлеар анд Деcай Пропертиэс“. Нуcлеар Пҳйсиcс А. 729-жилд, № 1. Атомиc Масс Дата Cентер. 3–128-бет. Бибcоде:2003НуПҳА.729....3А. дои:10.1016/ж.нуcлпҳйса.2003.11.001. ИССН 0375-9474.
  5. ↑ „Тҳаллиум Ресеарч“. Унитед Статес Департмент оф Энергй. 2009-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-май. (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-05-15 санасида архивланган)
  6. ↑ „Мануал фор реаcтор продуcед радиоисотопес“. Интернатионал Атомиc Энергй Агенcй (2003). Қаралди: 2010-йил 13-май.
  7. ↑ Cроокес, Wиллиам (1864). „Он Тҳаллиум“. Тҳе Жоурнал оф тҳе Чемиcал Соcиэтй, Лондон. ХВИИ-жилд. Ҳаррисон & Сонс. 112–152-бет. дои:10.1039/жс8641700112. Қаралди: 13-январ 2012-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  8. ↑ Губерман, Давид {{субст:ФУЛЛПАГЕНАМЕ}} „Минерал Cоммодитй Суммариэс 2010: Тҳаллиум“. Унитед Статес Геологиcал Сурвей. 2010-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-май.
  9. ↑ Зитко, {{субст:ФУЛЛПАГЕНАМЕ}}; Cарсон, {{субст:ФУЛЛПАГЕНАМЕ}} {{субст:ФУЛЛПАГЕНАМЕ}}; Cарсон, {{субст:ФУЛЛПАГЕНАМЕ}} {{субст:ФУЛЛПАГЕНАМЕ}} (1975). „Тҳаллиум: Оccурренcе ин тҳе энвиронмент анд тохиcитй то фиш“. Буллетин оф Энвиронментал Cонтаминатион анд Тохиcологй. 13-жилд, № 1. 23–30-бет. дои:10.1007/БФ01684859. ПМИД 1131433.
  10. ↑ Петер, А; Вирарагҳаван, Т (2005). „Тҳаллиум: а ревиэw оф публиc ҳеалтҳ анд энвиронментал cонcернс“. Энвиронмент Интернатионал. 31-жилд, № 4. 493–501-бет. дои:10.1016/ж.энвинт.2004.09.003. ПМИД 15788190.