Tallom
Qiyofa
Таллом (юнонча, тҳаллос — новда, ўсимта), танача — тубан ўсимликлар (сувўтлар, замбуруғлар, миксомицетлар, лишайниклар, айрим жигарсимон йўсинлар)нинг новда ва баргларга бўлинмаган яхлит танаси. Улар Талломли ўсимликлар дейилади. Баъзи денгиз сувўтлари (каулерпа) ташқи томондан новда ва баргсимон тузилишга эга бўлсада, анатомик соддалиги, ўсиш хусусияти ва кўпайиш органларининг тузилишига кўра юксак ўсимликлардан фарқ қилади. Барг ва новдаларга бўлинмаган айрим гулли ўсимликлар (раффлезиялар) Талломли ўсимлик ҳисобланмайди, чунки улар паразит ҳаёт кечиргани сабабли иккиламчи соддалашган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |