Talqincha
Талқинча — талқин доира усули асосида яратилган мақом ашула йўли, талқин шўъбасига ўхшатма, назира; Шашмақомнинг иккинчи гуруҳ шўъбаларидан Мўғулча ва Савтларнинг муайян шохобчаси. Талқунлар Бузрук мақомининг Мўғулчаи Бузрук, Савти Сарвиноз, Ироқи Бухоро, Ростнинг Савти Ушшоқ, Савти Калон, Савти Сабо, Наврўзи Сабо, Навонинг Савти Наво, Мўғулчаи Наво, Мустазоди Наво, Сегоҳнинг Мўғулчаи Сегоҳ шўъбаларида учрайди ва шу шўъбалар номи билан қўшиб аталади (мас., Талқинчаи Савти Сарвиноз, Талқинчаи Мўғулчаи Дугоҳ ва ҳоказо). Ироқнинг Чанбари Ироқ шўъбаси, шунингдек, кўпгина мумтоз куй ва ашулалар (мас., „Баёт ИВ“, „Баёти Шерозий ИВ“), бастакорларнинг асарлари ҳам Т. усулида ижро этилган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |