Tamara Todevska
Тамара Тодевска (макед.: Тамара Тодевска; талаффузи [ˈтамара ˈтɔдɛвска] <пҳонос филе="Мк-Тамара Тодевска.огг"></пҳонос>; 1985-йил 1-июнда туғилган) - Тамара номи билан танилган македониялик қўшиқчи. Икки маротаба Евровидение қўшиқ танловида Шимолий Македония номидан иштирок этган. 2008-йилда Врčак ва Адриан Гахҳа билан бирга „Лет Ме Лове Ёу“ қўшиғини ижро этган, бироқ финалга чиқа олмаган. 2019-йилда эса „Проуд“ қўшиғи билан финалда 7-ўринни эгаллаб, ушбу танловда Шимолий Македония тарихидаги энг яхши натижани қайд этган[1][2].
| Тамара Тодевска | |
|---|---|
| Тамара Тодевска | |
|
Тодевска 2024-йилда чиқиш қилмоқда | |
| Таваллуди |
1985-йил 1-июн Скопе, Шимолий Македония, Югославия СФР, |
| Касби | Қўшиқчи |
| Фаолият йиллари | 2003–ҳозиргача |
Тамара 2003-йилда оъзининг „Сино“ деб номланган илк мусиқий албом чиқарган. Фаолияти давомида 2006-йилда МАКФест ва 2007-йилда Скопе Фест каби турли мусиқий танловларда ғолиб бўлган.
Тодевска қўшиқчи Тижана Дапčэвиćнинг синглиси бўлиб, улар бир неча бор ҳамкорлик қилишган.
Ҳаёти
Тамара Тодевска 1985-йилда Скопе шаҳрида туғилган. У мусиқачилар оиласида улғайган. Отаси Велко Тодевски мусиқа мактабида профессор, онаси Брана эса опера қўшиқчиси сифатида фаолият олиб боради.
2015-йил 27-июнда Тамара собиқ баскетболчи Александар Димитровскига турмушга чиққан[3]. Уларнинг Хана исмли бир қизи ва Дарен исмли бир ўғли бор[4]. Жуфтлик никоҳдан 7 йил ўтиб ажрашган[5].
Манбалар
- ↑ „Белграде 2008 Партиcипанц: Тамара, Врčак & Адрижан“ (эн). эуровисион.тв. 2019-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-декабр.
- ↑ „Тел Авив 2019 Партиcипанц: Тамара Тодевска“ (эн). эуровисион.тв. 2023-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-декабр.
- ↑ „ГАЛЕРИЈА Се омажи Тамара Тодевска“. www.плусинфо.мк. 2015-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Тамара Тодевска стана мајка“. 2019-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-январ.
- ↑ „Се разведуваат Тамара и Мачка по седум години брак: Тодевска потврди за Женски магазин“. зенскимагазин.мк. 2023-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-май.