Tambov
Тамбов — Россия Федерацияси Тамбов вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Сна дарёсидаги пристан. Аҳолиси 316,9 минг киши (1998). 1636-йилда Москва давлати томонидан жанубий ҳудудларни эгаллаш мақсадида қалъа сифатида барпо этилган. 1719-йилдан Тамбов провинсияси, 1779-йилдан наместничествоси, 1796-йилдан губерняси маркази. Россия Федерациясининг йирик индустрия маркази. Машинасозлик ва металлсозлик (кимё саноати учун асбобускуналар, приборлар, автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги. машиналари учун эҳтиёт қисмлар), кимё (бўёвчи моддалар, резинаасбест буюмлари) ва озиқовкат саноатлари ривожланган; қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Тикувчилик, мебел саноати, иссиқлик электр маркази бор. Университет, 11 ўрта махсус билим юрти, илмий тадқиқот институтлари, драма, қўғирчоқ театрлари, филармония, картиналар галереяси, ўлкашунослик музейи, Г. В. Чичерин уймузейи мавжуд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |