Тамбур (франсузча, томбоур — барабан; асли арабчадан) — меъморликда биноларнинг ташқи эшиклари олдига қурилган кичик хона, дахдиз. Хоналарни иссиқ ва совуқ ҳаво киришидан сақлайди. Асосан йирик жамоат бинолари, савдо иншоотлари, томоша заллари олдига, баъзан биноларга тақаб алоҳида қурилади.

Манбалар