Тамил тили (маҳаллий: தமிழ்) — Ҳиндистоннинг энг жанубий тилларидан бири ҳисобланиб, дравид тиллари оиласига мансубдир. Бу тилда жанубий Ҳиндистонда сўзлашилади, аниқроғи Тамил Наду штатининг расмий тилидир.

Тамил тили
Мамлакатлар Шри Ланка, Сингапур
Тил кодлари
Тамил

Тамил тили — дравид тилларининг жан. гуруҳига мансуб. Ҳиндистондаги Тамилнад штатининг расмий тили, Сингапурда 4 та расмий тилдан биттаси. Ҳиндистондан ташқари ШриЛанка, Мянма, Малайзия ва бошқа жойларда тарқалган. Ҳаммаси бўлиб 65 млн. дан ортиқ (1996) киши сўзлашади.

3 та лаҳжа гуруҳи бор: шим.шарқий, ғарбий ва жанубий. ШриЛанка лахжаси жан. гуруҳга яқин туради. Морфология ва синтаксисда ўзига хос ҳодисалар мавжуд. Мас., феълларнинг "кучли". "ўртача" ва "кучеиз" га бўлиниши. Сўз ясалиши ва лексикада (жумладан, ижтимоийсиёсий ва илмий терминологияда) бошқа ҳинд тилларига нисбатан санскрит тилидан камроқ сўз олиши билан ажралиб туради.

Ҳозирги адабий тил меъёрлари ИИИ—ИВ асрларда шаклланган, ХИИИ—ХИВ асрларда узилкесил қайд этилган. Тамил тилининг адабий ва оғзаки шакли ўртасида жиддий фонетикморфологик фарқлар бор, бироқ адабий ва ёзма шаклларнинг яқинлашуви кузатилмокда. Ёзуви брахмининг жан. шаклидан келиб чиққан. Энг қад. эпиграфик ёдгорликлар мил. ав. 2— И асрларга мансуб.[1]


Манбалар

  1. ↑ Иброҳимов, Ансориддин. "Тамил тили" ЎзМЕ. Т-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-28 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил