Tampiko
Тампико — Мексиканинг шарқий қисмидаги шаҳар. Тамаулипас штатида, Пануко дарёсининг қуйилиш ерида жойлашган. Мексика қўлтиғи соҳилидаги порт. Мамлакатнинг йирик нефт қазиб олинадиган ва қайта ишланадиган раёни маркази. Кимё, озиқ-овқат саноатлари ва қишлоқ хўжалиги. машинасозлиги корхоналари бор. Балиқ овланади. Т.дан Мехико ва Рейноса ш.ларига газ, шунингдек, Туспан ва ПосаРика ш.ларига нефт кувурлари ўтказилган. Т.га мустамлакачилар келгунга қадар асос солинган. 1683-йилда қароқчилар томонидан вайрон килиниб, 1823-йилда кайта тикланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |