Танах (христианларда „Қадимги ахд“) — яҳудийлик библиясига нисбатан ўрта асрларда муомалага кирган атама. У ўзида „Тора“ („Таврот“), „Навиим“ („Пайғамбарлар“) ва „Кетувим“ („Китоблар“)дан иборат уч бўлим жамлаган. „Танах“ номи эса, мазкур китобларнинг ибронийча бош ҳарфларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. У „Китве кодеш“ („Муқаддас китоблар“) деб ҳам юритилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 360.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.