Tanganyika
| Танганйика | |
| Мамлакатлар | |
| Юзаси | 32 900 км² |
| Ҳажми | 18 900 км³ |
| Тушувчи дарёлар | Русизи Малагараси |
| Оқиб чиқувчи дарё | Лукуга |
Танганйика — Африкадаги кўл, Конго Демократик Республикаси, Танзания, Замбия ва Бурунди ҳудудларида. Майдони 34 минг км². Шарқий Африка ёриклари зонасидаги тектоник ботиқда, 773 м баландликда. Узунлиги 650 км, эни 80 км гача, энг чуқур жойи 1470 м (чуқурлиги бўйича Байкал кўлидан кейин 2ўринда). Қирғокдари текис, баъзи жойларда баланд ва тик. Танганйикага Малагараси ва Рузизи дарёлари қуйилади. Лукуга ва Луалаба дарёлари опкали оқиб чиқади. Кўл суви чучук. Фаунаси эндемикларга жуда бой. Бегемот, тимсоҳ, сузувчи паррандалар тури кўп. Атрофида миллий боғлар ташкил этилган. Балиқ овланади. Кема қатнайди. Портлари: Кигома, Бужумбура, Калима. Танганйикага европаликлардан биринчи бўлиб 1858-йилда инглиз сайёхлари Р.Бёртон ва Ж.Спик борганлар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |