Тангеринес
| Тангеринес | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Заза Урушадзе |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Заза Урушадзе |
| Ролларда |
|
| Бастакор(лар) | Ниаз Диасамидзе |
| Оператор(лар) | Реин Котов |
| Монтажёр(лар) | Алехандер Куранов |
| Дистрибютор | Аллфилм, Cинема 24, Самуэл Голдwйн Филмс[1] |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 87 дақиқа |
| Мамлакатлар | Эстония, Грузия |
| Тиллар |
эстонча русча |
| Бюджет | €650,000 |
| Даромад | $1 052 799[2] |
Тангеринес (грузинча: მანდარინები Мандаринеби, эстонча: Мандариинид) — 2013-йилда Заза Урушадзе томонидан суратга олинган филм. 1992—1993-йилларда Абхазияда бўлиб ўтган уруш вақтлари тасвирланган ушбу филм можаро, ярашув ва тинчликпарварлик масалаларига бағишланган ахлоқий ҳикоядир.[3][4] Филм Грузиянинг Гуриа вилоятида суратга олинган.
Тангеринес филми 87-чи Академия (Осcар) мукофотининг „Энг яхши хориж тилидаги филм“ номинациясига лойиқ топилди,[5][6] яна 72-Олтин глобус мукофотининг „Энг яхши хориж тилидаги филм“ номимациясига сазовор бўлган бешта филм қаторидан жой ҳам олди.[7]
Сюжети
Абхазиядаги этник қишлоқ бўлган бир қишлоқда, эндигина мустақилликка эга бўлган Грузиядаги Россия томонидан қўллаб-қувватланган, Иво (Лембит Улфсак) ва унинг дўсти Маргус (Элмо Нüганен) бир пайтлар уруш бошлангандан сўнг Эстонияга қочиб кетмаган. Маргус мандаринни йиғиб олгунча кетишини кейинга қолдирди. Иво, дурадгор, йиғилмаган мандаринларни сақлаб турадиган ёғоч қутилар ясашга ҳаракат қилади, бироқ нима учун бу ерда қолганини ошкор қилмайди.
Абхазия томонида жанг қилаётган икки чечен ёлланма аскарлари Ивога дуч келишиб, ундан озиқ-овқат талаб қилмоқдалар. Бироқ, улар Маргуснинг уйи олдида Грузия аскарлари билан жангга киришадилар ҳамда ҳар икки томонда биттадан аскар тирик қолган. Чеченлардан омон қолган Аҳмед (Гиорги Накашидзе) ва грузияликлардан эса кўнгилли Ника (Микҳеил Мескҳи) оғир жароҳат олишди. Иво эса уларни даволаш учун уларни ўз уйига олиб келди.
Иккаласи ҳам мадорлари бўлиши билан бир-бирларини ўлдиришга қасам ичишса-да, Иво уларни ҳеч қачон қасос олмасликка дават қилади. Худди шу кичик кулбада узоқ кунлар давомида мадорга тура бошлаган бошлаган икки душман ўртасида кескинлик мавжуд бўлиб қолавераси. Аста-секинлик билан бу иккаласи бир-бирларида инсонийлик ва шарафни англай бошлайдилар. Оқсоқол ва доно Ивонинг ахлоқий тарбияси остида иккаласи нафрат ва қарама-қаршиликдан ҳурмат ва дўстликка ўтадилар.
Абхазия аскарлари уйга келганда, Иво Аҳмедни уларга Никанинг ҳам чечен эканлигини айтишини сўрайди, бироқ бошидаги жароҳати туфайли у гапира олмайди.
Ролларда
- Лембит Улфсак роли Иво:
- Абхазияда яшовчи кекса эстониялик деҳқон. У қирғийдек юзли, ҳеч қачон таваккал қилишдан чўчимайдиган, иккиланмайдиган кекса одам; Иво нима бўлишидан қатъий назар, бошқаларга доимо ёрдам беради.
- Гиорги Накашидзе роли Аҳмед:
- Ярадор бўлган чечен аскари (енгил жароҳатланган).
- Элмо Нüганен роли Маргус:
- Ивонинг дўсти ҳамда бошқа бир эстониялик деҳқон, у асосан мандарин савдоси билан шуғулланади. Элмо ушбу савдони Эстониядаги оиласининг ёнига бориш учун амалга оширмоқда.
- Микҳеил Мескҳи роли Ника:
- Ярадор бўлган грузиялик аскар. Микҳеил илгари шрапнел бўлган насроний ҳисобланади. Унинг Аҳмедга бўлган нафрати ҳар қандай қинғир ишга ундайди.
Манбалар
- ↑ „Самуэл Голдwйн Филмс аcқуирес "Тангеринес" ригҳц ин тҳе УС“ (16-феврал 2015-йил). Қаралди: 16-феврал 2015-йил.
- ↑ „Мандариинид (2015)“. Тҳе Нумберс. Қаралди: 18-сентабр 2019-йил.
- ↑ „Ревиэw: Эстонианс ас Cонфлиcт Медиаторс ин 'Тангеринес'“ неwс.эрр.ээ, 11-ноябр 2013-йил
- ↑ „Wарсаw 2013 Ревиэw: Тангеринес, Ан Энгроссинг Моралитй Тале Тҳатъс Алсо А Лот Оф Фун“ (Wайбаcк Мачине сайтида 19-декабр 2014-йил санасида архивланган)
- ↑ „Cроатиа, Сербиа, Финланд анд Эстониа ҳаве анноунcед тҳеир номинатионс фор тҳе cатегорй“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер. Қаралди: 2-сентабр 2014-йил.
- ↑ „Осcар Номинатионс 2015: Сеэ Тҳе Фулл Лист“. Тҳе Ҳуффингтон Пост. Қаралди: 15-январ 2015-йил.
- ↑ „72НД Аннуал Голден Глобе® Аwардс Номинеэс Анноунcед“ (Wайбаcк Мачине сайтида 27-феврал 2017-йил санасида архивланган). Ретриэвед 11-декабр 2014-йил.
Ҳаволалар
- Тангеринес Аллфилм
- Тангеринес ИМДбда
- Тангеринес Роттен Томатоэсда
- Тангеринес Бох Оффиcе Можода
- Эстониан-Георгиан филм Мандариинид (Тангеринес) wинс призес ин Германй
- 'Тангеринес': Филм Ревиэw Тҳе Ҳоллйwоод Репортер, 11/24/2014