Тангимуш — Сурхондарё вилоятидаги дара. Шим.шарқда Такасакраган ва жан.ғарбда Шеробод тизмаларини кесиб ўтган. Бойсун сойлигини Сурхондарё водийси билан туташтиради. Узунлиги 2 км га яқин. Жуда тор, юриш қийин. Кўп жойда, айниқса, ғарбий қисмида, тош уюмлари учрайди. Узунқудуқ (Сурхондарё водийсида) ва Даштиғоз (Бойсун сойлигида) қишлоқларини боғлайдиган сўқмоқ йўл ўтган.