Танҳо — Бухоро хонлиги, Эрон, Озарбайжон, Арманистонда ХВИ—ХХ аср бошларида шартли суратда ер инъом этиш. Танҳо эгаси — танҳодорнинг ҳокимияти деҳқонлардан ер солиғи олиш ҳуқуқи билан чеклаб қўйилган, натижада деҳқонлар астасекин унга шахсан қарам бўлиб қолишган.