Tank 300
Танк 300 — хитойнинг Греат Wалл автомобил компанияси томонидан 2020-йилдан бошлаб ишлаб чиқариладиган ўрта ўлчамдаги крассовер. Аввал бошида машина Wей бренди остида „Wей Танк 300“ номи билан сотила бошланди. 2021-йилдан эса Танк 300 деб қайтқа номланди. Автомобил илк бор Ченду автосалонида тақдим этилган[1].
| Танк 300 | |
|---|---|
|
| |
| Асосий маълумотлар | |
| Ишлаб чиқарувчи | Греат Wалл |
| Бошқа номлари | Wей Танк 300 (2020—2021) |
| Модел йили | 2020-йил |
| Завод(лар) |
Чунсин, ХХР |
| Таснифи | |
| Синфи | Ўрта ўлчамли СУВ |
| Платформаси | ГWМ Танк |
| Куч мосламалари | |
| Двигатели | 2,0 л ГW4C20НТ турбо И4 |
| Трансмиссияси |
8-поғоналик автомат 9-поғоналик автомат |
| Қуввати | 227 от кучи |
| Тезланиши | 9.5 с |
| Юқори тезлиги | 170 км/с |
| Ўлчамлари | |
| Ғилдирак базаси | 2750 |
| Узунлиги | 4760 |
| Кенглиги | 1930 |
| Баландлиги | 1927 |
| Вазни | 2150 |
| Бак ҳажми | 80 л |
| Экстерер | |
| Кузов тури | 5 эшикли крассовер |
| Ўриндиқлар сони | 5 |
| Эшиклар сони | 5 |
| Бошқа маълумотлар | |
| Алоқадор автомобиллар |
Тоёта Фортунер Уаз Патриот Форд Бронcо Жеэп Wранглер[1] |
Экстерер
"Танк" нинг ташқи ко'риниши ёввойи ко'ринишли характерга эга қилиб ишланган. Автомобил катта г'илдираклар о'рнатилган аркаси кенгайтириб ишланган ҳамда катта диаметрли тишли шиналар мавжуд, бамперлар атайлаб оддий қилиб ишланган. Бош оптика фаралари думалоқ шаклга эга. Орқа эшикка захира г'илдирак о'рнатилган. Автомобилнинг томида ҳақиқий экспедиция магистралидан юкхонасини осонликча тушириб олишниу та'минлайдиган том релслари мавжуд[1].
Интерер

Икки томонлама овоз ўтказмайдиган акустик шиша, двигател бўлинмасининг тўлиқ зичлаштирилиши, двигателнинг шовқинни камайтирадиган материал билан тўлиқ қопланиши, олд эшикларнинг икки қаватли, орқа эшиклар уч қатламли каучук тасма билан зичланиши интерерни шовқиндан сақлайди. Ўриндиқлар стандартларга мувофиқ эргономик тарзда ишлаб чиқилган, ҳайдовчи ўриндиғи 8 йўналишда ва орқа томондан 4 йўналишда созланиши мумкин. Ҳайдовчи ўриндиғида бел массаж функциялари мавжуд. Ўриндиқлар иситииш ва шамоллатиш тизимлари билан жиҳозланган. Иккинчи қатордаги ўриндиқларни икки йўналишда созлаш имконияти мавжуд. Автомобил салонида 9 та динамик ва мустақил кучайтиргичдан иборат овоз тизими ўрнатилган. Марказий консолга реал вақт режимида об-ҳаво, шиналардаги босим даражаси, кузовнинг оғиш даражасини ва ҳоказоларни акс эттирувчи иккита 12,3 дюймли интеграциялашган экрандан иборат ақлли асбоблар тизими. Шунингдек, асбобларни бошқариш тизими, навигация, мултимедия, кондиционер ва шунга ўхшаш функциялардан фойдаланиш учун овозли бошқарувдан фойдаланиш имконияти мавжуд. масофадан бошқариш пулти ёрдамида автомобилни ва баъзи функцияларни ишга тушириш мумкин[2].
Техник кўрсаткичлари
Автомобилнинг узунлиги 4760 мм, баландлиги 1903 мм ва кенглиги 1930 ммни ташкил қилади. Ғилдираклар базаси 2750 мм бўлиб, клиренси 224 мм. Танк 300 нинг умумий оғирлиги 2075—2150 кг ни ташкил қилади. Конструкцияси рамали бўлиб, кузови тўлиқметаллдан иборат.
Рул бошқаруви гидравлик кучайтиргич билан жиҳозланган. Тормоз тизими гидравлик ҳамда икки контурдан иборат. Автомобил двигатели бирқаторли тўтр слиндирлик бўлиб, унинг ҳажми 1967 см3 ни ташкил қилади. Турбо двигател 227 от кучига (5500 ай/мин) эга бўлиб, айланиш моменти 387 Н·м (1800—3600 ай/мин) ни ташкил қилади. 8-поғонали автамат узатишлар қутисига эга[3].
„Танк 300“ 0 дан 100 км/с тезликка 9.5 сонияда эришади. Энг юқори тезлиги 170 км/соатни ташкил қилади. Ёқилғи сарфи аралаш режимда 9.2 литр бўлиб, шаҳар режимида 11.3 литр ҳамда трассада юрганда 7.2 литрни ташкил қилади[3].
Галерея
- Танк 300
-
Олд ён қисмидан кўриниши
-
Профил қисмидан кўриниши
-
Тақдимот жараёнида олинган сурат
-
Олд ён қисмидан кўриниши
-
Орқа ён қисмидан кўриниши
-
ТАНК 300 Cйбертанк
-
ТАНК 300 Cйбертанк Эдитион
-
Wей Танк 300 (2020–2021)
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Танк 300 2022 года от Греат Wалл: старт продаж в России, цены и комплектации“ (ру). Қаралди: 22.12.22.
- ↑ „Тест-драйв Танк 300 - Обзор китайской новинки, внедорожника Танк 300 от Греат Wалл“ (ру). 2023-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23.12.22.
- ↑ 3,0 3,1 [ҳттпс://иронҳорсе.ру/танк/300-wей/ „НеоРетро: 300-й Танк Источник: ҳттпс://иронҳорсе.ру/танк/300-wей/ © ИронҲорсе.ру“] (ру). Қаралди: 22.12.22.