Таннарх — бу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатларнинг пулдаги ифодасидир. Бу ўринда маҳсулот таннархини унинг қийматидан фарқлаш лозим. Маълумки, маҳсулот қиймати ўз ичига сарфланган ишлаб чиқариш воситалари қиймати ҳамда янгидан яратилган қийматни тўлиқ олади. Ўз навбатида янгидан яратилган қиймат иш ҳақи ва ялпи фойдага ажралади.

Таннарх, маҳсулот таннархи — корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш ҳамда ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш учун қилган жами жорий харажатларининг пул шаклидаги ифодаси. Товар ишлаб чиқаришда таннархнинг муҳим элементлари — четдан олинадиган хом ашё асосий материаллар, электр энергия ресурелари чиқимлари; асосий ва кушимча иш ҳақи; ижтимоий суғурта ажратмалари; амортизация ажратмалари ва бошқа сарфхаражатлар тушунилади. Таннархга юқорида санаб ўтилган бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари билан боғлиқ харажатлардан ташқари ноишлаб чиқариш чиқимлари: идишларга, маҳсулотларни ўраш, жойлаш ва жўнатишга қаратилган харажатлар; маҳсулотни сотиш билан боғлиқ чиқимлар; илмий тадқиқот ва тажрибаконструкторлик ишлари, реклама ва бошқа ишлар учун сарфланадиган харажатлар ҳам киради. Нархлар узгармаган ҳолларда маҳсулот таннархини камайтиришга эришиш корхона учун қўшимча фойда манбаига айланади. Қўшимча фойда эса маҳсулотни сотишдан олинган тушумдан корхонанинг маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун сарфлаган харажатлари суммаси айирмасига тенгдир.


Яна қаранг

Ҳаволалар