Тантризм — буддизм ва ҳиндуийликдаги йўналиш. Мил.нинг бошларида пайдо бўлган, муқаддас ёзув (тантра)лари бор. Ёгалар методини ўзлаштириб, сирли маросимлар системасини ишлаб чиққан. Т.нинг динийфалсафий таълимоти асосида инсон микрокосмдир деган ғоя ва аёллар ёки эркаклар жинсий қудратига сиғиниш ҳақидаги тасаввур ётади. Ҳиндистондан ташқари (бу ерда Т. тарафдорлари орий бўлмаган қабилалар вакилларидан ташкил топган) Япония, Непал, Хитой, айниқса, Тибетда тарқалган.