Вито Танзи (2019).

Танзи эффекти шундай вазиятки, мамлакатда кескин инфляция даврини о'з ичига олган иқтисодий вазият,я'ни солиқ йиг'иш ҳажмининг тушишига ва шу мамлакат ҳукумати томонидан ундириладиган давлатда мавжуд бо'лган солиқ тушумларининг ёмонлашишига олиб келади. Бу вазият солиқ солиш ва ундириш ҳодисаси содир бо'лган вақт давомида ро'й беради.Иқтисодчилар бунинг та'сирини 1920-йиллардан буён сезиб келишган, аммо италиялик иқтисодчи Вито Танзи 1977-йилда ёзган мақоласида асл сабабларни тушунтириб берган. [1]

Олдинги гипотезалар

Унинг та'сири Биринчи жаҳон урушидан кейинги даврдан бери ма'лум эди. Италия иқтисодчиси Костантино Бресcиани Туррони немис гиперинфляцияси учун худди шу ҳодисани тасвирлаб берди. Танзи илмий мақоласидан олдин солиқ ма'мурияти қандайдир тарзда юқори инфляция бо'йича олдингига нисбатан самараси камроқ бо'либ қолган деган фараз кенг тарқалган эди. Бошқа бир фараз ҳам шу эдики, юқори инфляция даврида одамларнинг солиқ то'лашдан бо'йин товлаш даражаси ошган. Ушбу иккинчи гипотезанинг янада мураккаб варианти шундан иборат эдики, инфляция ошгани сайин банк воситачилиги ва кредит қисқаради. Солиқ тушумларининг пасайиши ва юқори инфляция о'ртасидаги бог'лиқликни пайқаган Жулио Оливера сабабли Аргентинада бу эффект Оливера-Танзи эффекти сифатида танилган. Танзининг со'зларига ко'ра, " Жаноб Оливера инқироз ҳақида хабар берган эди, лекин бунга нисбатан изоҳ бермади, аксинча у макроиқтисодий о'згаришлар та'сирига э'тибор қаратди ". [2]

Сабаблари

Солиқ то'лаш бо'йича қонуний мажбурият (солиқ мажбурияти) муайян ҳодисалар содир бо'лганда юзага келади. Жумладан, даромад солиг'ини то'лаш мажбурияти даромад олинганда содир бо'лади. Тижорат бо'йича солиқ то'лаш мажбурияти савдо тушумига ко'ра юзага келади. Импорт учун солиқ то'лаш мажбурияти товарлар чегарадан о'тганда вужудга келади. Ушбу солиққа тортиладиган барча ҳодисалар ҳукуматнинг солиқ то'ловчиларга нисбатан талабини ва солиқ то'ловчиларнинг давлат олдидаги мажбуриятини белгилайди. Бироқ,ба'зи амалий ёки ма'мурий сабабларга ко'ра,мажбурий солиқ то'ловлари солиққа тортиладиган вазият содир бо'лган пайтда эмас, балки бироз вақт о'тгач, ба'зи ҳолларда эса анча кейинроқ амалга оширилади.Масалан, бу йилги даромад учун солиқлар кейинги йилгача то'ланмаслиги мумкин. Товарлар ва хизматларни сотиш учун то'ланадиган солиқлар(айтайлик, до'кон расталари) сотувчи томонидан, эҳтимол, 30 ёки 60 кундан кейин ҳукуматга то'ланмаслиги мумкин. Инфляция бо'лмаганда ёки унинг даражаси паст бо'лса, то'ловдаги бу кечикишлар (бу йиг'им кечикишлари) унчалик аҳамиятли эмас. Аммо, инфляция даражаси қанчалик юқори бо'лса, давлат томонидан олинадиган то'ловнинг ҳақиқий қиймати,агар солиқдан кейин дарҳол амалга оширилган тақдирда, шунчалик паст бо'лади; я'ни ҳеч қандай кечикишсиз то'ланиши керак. Шундай қилиб, инфляция даражаси юқори бо'лган шароитларда пул йиг'ини кечикиши ҳақиқий солиқ тушумини аниқлашда асосий о'згарувчига айланади. [2] Инфляция жуда юқори бо'лса ва давлат ко'проқ пул зарб қилиш орқали давлат харажатларини молиялаштиришга ҳаракат қилса, инфляцияни ошириш орқали ко'проқ пул чоп этилганда солиқ тушумларининг инфляцияси молиялаштиришдан келадиган даромаднинг реал қийматидан ко'проқ камайтириши мумкин (пул чоп этишдан). [2]

Оқибатлари

Қо'шилган қиймат солиг'и савдо солиг'ини то'лаш учун одатдаги икки ойлик йиг'им кечикиши ойлик пулининг қадрсизланиш даражаси 10% билан биргаликдаги ҳақиқий солиқ тушумларининг қарийб 20% гача камайишига олиб келади. Ойлик инфляция даражаси 20% бо'лса, реал солиқ тушумларининг 40% атрофида пасайишига олиб келади.

Мисоллар

Танзи эффектига гиперинфляция ёки юқори даражадаги инфляцияга учраган барча мамлакатларни,масалан, 1975-йилдаги Чили, Салвадор, Алленде, Аргентинани мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Ечим

Гарчи солиқ йиг'ими кечикишини камайтиришга қаратилган са'й-ҳаракатлар ёрдам бериши мумкин бо'лса-да, инфляция назорати тавсия этилган сиёсатдир. Инфляциянинг пасайиши солиқ тушумларининг ошишига олиб келади. Мисол учун, 1991-йилда Аргентина песосини долларга тенглаштириш конвертация режасини киритилди ва бу инфляция даражасини кескин пасайтирди. Инфляция сур'атининг кескин секинлашуви реал солиқ тушумларининг юқори пог'онага о'сишига олиб келди. Бразилия ва Чили каби ба'зи мамлакатлар солиқ йиг'иш кечикишининг солиқ тушумларига та'сирини камайтириш ёки зарарсизлантириш учун инфляция даражаси бо'йича солиқ мажбуриятларини ро'йхат қилиш ҳолатигача боришди. [2]

  1. ↑ Танзи, Вито, "Инфлатион, Лагс ин Cоллеcтион, анд тҳе Реал Валуэ оф Тах Ревенуэ", Стафф Паперс, вол. 24, марч 1977, ИМФ, 1977, пп. 154-167.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Танзи, Вито. Аргентина: Ан Эcономиc Чрониcле. Ҳоw оне оф тҳе ричест cоунтриэс ин тҳе wорлд лост иц wеалтҳ. Жорге Пинто Боокс, 2007 — 34-бет. ИСБН 978-0979557606.  Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "аргентина-ан-эcономиc-чрониcле" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент