Тапирлар (Тапиридаэ) — тоқ туёқлилар туркумига мансуб сутемизувчилар оиласи. Оёқлари нисбатан калта, олдинги оёқларида 4, орқа оёқларида эса 3 та бармоғи бор; ўрта бармоғи яхши ривожланган. Танасининг уз. 250 см ча, бўйи (яғринидан) 75—120 см, оғирлиги 225–300 кг. Териси жун билан қопланган. Думи қисқа. Кичик ва серҳаракат хартуми юқори лаби ўзгаришидан пайдо бўлган. Кўзи кичик, тишлари 42—44 та. Тропик ўрмонлардаги оқмайдиган сув ҳавзалари қирғоғида якка яшайди. Тунда фаол. Ўсимликлар билан озиқланади. Яхши сузади. Ҳид билиш, эшитиш органлари яхши ривожланган; кўзлари яхши кўрмайди. Йилига битта бола туғади. Бўғозлик даври 390—400 кун. 5 тури бор.

Оддий тапир (Жанубий Америкада), тоғ тапири (Колумбия, Шимолий Перу ва бошқа денгиз сатҳидан 4000 м баланд жойларда), берда тапири (Кордилерадан ғарбда), ҳинд тапири (Таиланд, Малакка и.о., Суматра о. ва бошқа ҳудудларда) тарқалган. Гўшти ва териси учун овланади. ТАР, Тҳар — Ҳиндистон ва Покистон ҳудудларидаги чўл ва чала чўлли текислик. Ҳинд дарёсининг чап соҳили бўйлаб, шим.дан жан.га 850 км масофага чўзилган. Майдони 300 минг км². Ўртача бал. 100–200 м. Аллювиал, денгиз ва эол қумлари билан қопланган, айрим жойларда қоялар учрайди. Релефида қум жўяклари ва қум тепа кўп; барханлар учрайди. Иклими тропик, қуруқ иқлим. Йиллик ёғин 90–200 мм. Тез-тез чангли бўрон бўлиб туради. Пастқам жойларда шўрхок ва тақирлар бор, майдароқ шўр кўл кўп. Ўсимликлари сийрак, дағал ўтлар ва ксерофит бута ва дарахтлар ўсади. Воҳа кўп. Деҳқончилик қилинади, яйлов чорвачилиги ривожланган. Т.нинг ғарбий қисми Ҳинд дарёсидан суғорилади. Суғориш каналлари қурилган.