Тақсимот — ижтимоий такрор ишлаб чиқариш.нинг муҳим бўғини, ишлаб чиқариш.ни айирбошлаш ва истеъмол билан боғловчи муносабатлар тизими; иқтисодий ресурелар, яратилган маҳсулот ва хизматларни, уларнинг қиймат шакли ҳисобланган даромадларни иқтисодиёт субъектлари ўртасида тақсимланишига хос бўлган иқтисодий муносабатлар.

Ҳар бир мамлакат ва жамиятда иқтисодий тизимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзига хос Т. тизими бўлиб, унга тақсимлаш объекти (ресурелар, маҳсулот ва хизматлар), тақсимлаш субъекти — иштирокчилари, тақсимлаш қонунқоидалари, тақсимлашда иштирок этувчи воситачи интлар, тақсимотга оид крнунчилик, Т. сиёсати киради.

Т. ишлаб чиқариш ҳосиласи, бироқ у ишлаб чиқариш.га нисбатан пассив бўлмайди, аксинча унга фаол таъсир этади. Тарихан Т.нинг 3 усули борлиги кузатилади. Анъанавий усул, унга хос белги —ресуреларнинг, яратилган маҳсулот ва хизматларнинг азаддан амал қилаётган урфодатларга биноан тақсимланишидир. Масалан, Ўрта Осиёда ижарачи деҳқон — коранда олган ҳосил деҳқон билан ер эгаси ўртасида оғзаки келишувлар, мавжуд таомилларга кўра тақсимланган, деҳқон ўз улушидан ўлпон тўлаган, кафсан улашган ва ҳоказо. Бозор усули — бу усулда ресурслар бозордаги талаб ва таклифннт ҳолатига қараб тақсимланади, ресурслар талаб кам ердан талаб кўп жойга ўтади. Т.нинг бозор усули устивор бўлсада, унинг нобозор усули ҳам қисман мавжуд бўлади, бунда хайриэҳсон қилинади, муҳтожларга ёрдам кўрсатилади. Режали усулга кура иқтисодий ресурслар давлат идоралари томонидан юқоридан туриб, ягона давлат режасига биноан тақсимланади. Марказлаштирилган иқтисодиётда ресурслар, пул маблағлари, маҳсулотларни режали тақсимлаш макроиқтисодий ва микроиқтисодий даражаларда иқтисодиётни бошқаришнинг энг муҳим қуроли ҳисобланади. Режали Т. марказлашган, маъмурий Т. бўлиб, ресурсларни, яратилган маҳсулот ва хизматларни, даромадларни эҳтиёжни ҳисобга олиб эркин тақсимланишига йўл бермайди. Бу табиатан бир текисда тақсимлаш бўлиб, иш натижаларини ҳисобга олмаганидан иқтисодий ўсишга етарли стимул бермайди. Собиқ социалистик мамлакатларда (жумладан СССРда) 1917—1990-йиллар мобайнида амал қилган.

ХХИ аср бошига келиб Т.нинг бозор усули умуминсоний ва устивор усулга айланди. Бозор шароитида ресурсларни талабтаклиф қонунига кўра тақсимланиши муҳим бўлсада, даромадларга товар ва хизматлар айирбошланиши сабабли ишлаб чиқариш. натижаси бўлган даромадларни тақсимлаш ғоят катта аҳамиятга эга. Бозор тизимига хос тақсимот қонунига кўра даромадлар иқтисодиёт иштирокчилари ўртасида улар ихтиёридаги ресурсларнинг миқдори, сифати ва ишлатилиш самарасига қараб тақсимланади. Бундай тақсимотга кўра иш кучи эгалари иш ҳақи ва турли мукофотлар олади, тадбиркорлар капитал соҳиби сифатида фойда кўради, пул эгалари фоиз, ер эгалари рента оладилар. Т. дастлаб ишлаб чиқариш. фаолияти билан боғлиқ соҳаларда юз беради ва бу бирламчи Т. ҳисобланади, унинг натижасида бозор Т. усули ҳосил этган даромадлар ҳисобланадиган асосий даромадлар юзага келади, бу таркибан иш ҳақи, фойда, рента ва фоиздан, шунингдек, ижтимоий суғурта фондига бадаллар, билвосита соликлардан иборат. Бирламчи тақсимлашда давлат ҳам иштирок этади. Давлат иқтисодиёт иштирокчиси сифатида жамиятга бепул ижтимоий неъматлархизматлар етказиб бергани учун ва фуқаролик жамиятига хизмат қилувчи сиёсий институт бўлганидан даромадларнинг бир қисмини солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар шаклида бюджетга олади.

Иккиламчи ёки қайта тақс им лаш юз берганда асосий даромадлар уларнинг соҳиблари билан жамиятнинг бошқа аъзолари ўртасида тақсимланади (бевосита соликлар, дивидендлар, субсидиялар, ижтимоий тўловлар), натижада ҳосила даромадлар юзага келади. Қайта тақсимлаш молия ва кредит механизми орқали юз беради. Бунда давлат, фирма, хонадон, нодавлат ва ижтимоийсиёсий ташкилотлар молияси асосий рол ўйнайди. Улар турли молиявий ажратмалар ташкил этадилар. Давлат бюджетидан давлат пенсияси, субсидиялар, нафақа ва ёрдам пули ажратилиб, улар хонадонлар, фирмалар ва нодавлат ташкилотларга берилади ва ўша субъектлар томонидан қайта тақсимланади.

Аҳмаджон Ўлмасов, Рустам Ҳасанов.