„Тарас Булба“ (русча: Тарас Бульба) — рус ёзувчиси Николай Гогол қаламига мансуб қисса. Илк бор 1835-йил муаллифнинг „Миргород“ қиссалар тўпламида чоп этилган.

Тарас Булба

„Тарас Булба“ рус маркасида
Асл номи Тарас Бульба
Муаллиф(лар) Николай Гогол
Тил русча
Жанр(лар)и қисса
Нашр этилган санаси 1835
Нашриёт ЎзССР Таълим ва педагогика нашриёти
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1952
Саҳифалар сони 124

Қиссада запорожелик казак Тарас Булба ва унинг ўғиллари Остап ва Андрийнинг полякларга қарши курашдаги иштироки ҳақида ҳикоя қилинади. Асар тарихий ҳодисаларга асосланиб ёзилган. Қисса бир неча тилга, жумладан, ўзбек тилига таржима қилинган.

Сюжети

Қиссанинг асосий қаҳрамонлари запорожелик казак Тарас Булба ва унинг ўғли Остап ва Андрийдир. Ўғиллар Киев академиясида таҳсил олиб, уйга қайтиб келишади. Сўнгра ота ва икки ўғил запорожелик казаклар маркази Сечга отланадилар.

Сечда қаҳрамонлар бошқа казакларга қўшилиб, полякларга қарши жанг қиладилар. Ўқишда поляк қизни севиб қолган Андрий севгилиси олдига бориб, поляклар сафига қўшилади. Бундан жаҳли чиққан ота жангларнинг бирида ўғлини ўлдиради. Остапни эса поляклар асир олиб, дорга осади. Жангларнинг бирида Тарас Булбани ҳам асир олиб, қатл этишади.

Қаҳрамонлари

  • Тарас Булба – запорожелик казак
  • Остап – Тарас Булбанинг катта ўғли
  • Андрий – Тарас Булбанинг кичик ўғли
  • Николай Потоцкий – поляк сиёсатчиси ва ҳарбий етакчиси

Ўзбекча таржимаси

Асар ўзбек тилида бир неча марта нашр қилинган. Илк бор 1952-йил Тошкент шаҳрида ЎзССР Таълим ва педагогика нашриётида чоп этилган.[1] Ўзбек мактаблари учун мўлжалланган ушбу нашрда русча-ўзбекча луғат келтирилган.

Қисса 1976-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида қайта чоп этилган. Мазкур нашрни тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: Наби Алимуҳамедов – таржимон, А. Шомирзаев – муҳаррир, И. Карт – рассом, Қ. Алиев – расмлар муҳаррири, Т. Гулак – техник муҳаррир, М. Тоиров – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 60 000 нусха.

Манбалар

  1. ↑ „Тарас Булба“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 4-ноябр.

Ҳаволалар